Исроилда мактаблар ўз фаолиятини бошлайди
“Бош вазир вазирликлар, жумладан, соғлиқни сақлаш, таълим, молия вазирлари ҳамда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш марказлари билан биргаликда ишлаб чиқилган режани маъқуллади.
“Бош вазир вазирликлар, жумладан, соғлиқни сақлаш, таълим, молия вазирлари ҳамда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш марказлари билан биргаликда ишлаб чиқилган режани маъқуллади. Таълим тизими яқин орада фаолиятини қайта бошлайди“, дейилади бош вазир канцелярияси тарқатган хабарда.
Ўқиш бошлангандан кейин мактаблар амал қилиши шарт бўлган қоидалар қуйидагилардан иборат: ҳар бир ўқувчи мактаб ҳудудига кираётганда соғлиги ҳақидаги ота-онаси имзолаган маълумотномани кўрсатиши лозим. Мактабда 4-синфдан юқори синф ўқувчиларининг ниқоб тақиб юриши мажбурий. Қолаверса, улар орасидаги масофа камида 2 метр бўлиши лозим.
Бундан аввалроқ профессор-иммунолог, “Хадасса“ касалхонаси педиатрия бўлими мудири Яков Беркун РИА Новости ахборот агентлигига берган интервьюсида болалар ўзига хос иммунитети туфайли COVID-19 инфекциясини енгил ўтказишини таъкидлаган эди.