Исроилда карантин чекловлари юмшатилмоқда
16 мартдан бошлаб Исроил барча мамлакатлар билан икки томонлама авиапарвозларни тиклайди.
Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг Telegram орқали маълум қилишича, бугунги санадан бошлаб Исроилга келувчи ва ундан учувчи самолётларнинг миқдорига қўйилган тақиқ бекор қилинади.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолининг саломатлигига таҳдид туғдирувчи ҳар қандай йўналишни бекор қилиш бўйича ҳуқуқини сақлаб қолади. Аввалроқ оммавий вакцинация тадбирлари ўтказилиши туфайли Исроил коронавирусга оид чекловларни юмшатганди.