Исроил сионистик режимининг молия вазири Безалел Смотрих Сурия давлатини бутунлай босиб олиш вақти келганини айтмоқда.
Куни кеча Тел-Авивдаги 13-канал Исроил мерос вазири Амиxай Элияху Ғазо секторини тўлиқ босиб олиш ва унда аҳоли пунктларини қуришга чақирганини хабар қилди.
Суриядаги воқеалар фонида сионист режим армияси Ал Қунайтрага кириб борди.
“SANA” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Исроил танклари жанубдан ва Ливан чегаралари яқинидан Дамашқ вилояти чегараларигача етиб борган.
Бундан ташқари, Дамашқ, Ҳомс, Хама ва Раққа атрофидаги бошқа позициялар ҳам бомбардимон қилинмоқда.
“The Times of Israel” нашри Суриядаги 300 та ҳарбий объект нишонга олинганини ёзиб чиқди.
Мусулмон Зиё, ЎзА