Исроил собиқ Бош вазири Нетаньяхуга таъриф берди
Исроилнинг собиқ Бош вазири Эхуд Ольмерт ҳозирги ҳукумат раҳбари Биньямин Нетаньяхуни миллий хавфсизлик соҳасида йўл қўйган хатолари туфайли ҳиссий жиҳатдан тугаган, деб ҳисобламоқда.
“У ҳозир Ғазо секторида юзага келган вазиятга тушуна олмаяпти”, деган Эхуд “Politico” нашрига берган интервьюсида.
Собиқ сиёсий етакчи фикрича, амалдаги Бош вазир миллий хавфсизликни ХАМАС ҳаракати ҳужумидан ҳимоя қила олмагани сабабли истеъфога чиқишдан қўрқиб, “асаб бузилиши” ҳолатига тушиб қолган”.
– Биньяминнинг ҳисси тамом бўлгани аниқ, – деди Ольмерт. – У бир умр ўзини худди “хавфсизликни таъминлаш устаси” сифатида кўриб келди. Нетаньяху ҳукумат тепасида қолган ҳар бир кун Исроил учун хавф туғдиради. Ишончим комил, америкаликлар унинг ёмон аҳволда эканини англаб етган.
Ольмерт Исроилнинг Ғазо устидан назорат ўрнатиши хато бўлганини ҳам таъкидлаган:
– Ғазо хавфсизлигини назорат қилиш Исроил манфаатига тўғри келмайди. Биз 7 октябргача ҳимояланган усулни ўзгартириш керак. Ғазони қайтадан назорат қилиш, тўғри эмас.