Исроил мамлакатнинг марказий қисмидаги “Пальмахим” ҳарбий базасидан “Ofek 19” радиолокацион разведка йўлдошини учирди, деб ёзган “Jerusalem Post” мамлакат Мудофаа вазирлигига таяниб.
— Сунъий йўлдош Мудофаа вазирлиги, Исроил мудофаа кучлари ва “Israel Aerospace Industries” мудофаа компанияси ҳамкорлигида учирилди, — дейилган газета хабарида.
Нашр таъкидлашича, аввалдан эълон қилинмаган бу воқеа айрим ҳудудларда ваҳима уйғотган. Яъни, аҳоли ракета учирилганидан хавфсираган.
“Ofek 19” ҳар қандай об-ҳаво шароитида юқори аниқлик билан тасвир олишга мўлжалланган замонавий радар разведка сунъий йўлдошидир. Ерга яқин орбитага чиққач, қурилманинг ишлаши ва фойдаланишга тайёрлигини текшириш мақсадида қатор синовлар ўтказилади.
С.Раҳимов, ЎзА