Исроил Президенти: Эрон дунёга таҳдид солмоқда
Эрон ўрнатилган дунё тартибига таҳдид эканини исботлади, бу мамлакат расмийларига ишониб бўлмайди. Айни фикрни Исроил Президенти Ицхак Герцог Германияга сафари давомида айтган. Маълумотни Исроил маъмурияти матбуот хизмати хабари тасдиқлайди.
Исроил етакчиси Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга мурожаат қилиб, фикрини қуйидагича ифода этди: “нафрат кучлари биринчи навбатда Эрондан келади”.
У “Эрон очиқдан-очиқ Исроилни йўқ қилишга интилмоқда ва жаҳон ҳамжамияти бунга қарши қатъий муносабат билдириши керак”, дея таъкидлади.
Исроил бутун дунё бўйлаб ўз фуқароларини ва яҳудий жамоаларини ҳимоя қилишда собит қадамдир”, деди Исхак Герцог.