Исроил – ХАМАС: Урушни тугатиш сари қадамлар
ХАМАС сулҳ битимининг биринчи босқичида гаровга олинганлардан 33 кишини озод қилиши кутилмоқда.
CNN ёзишича, расмийлар Доҳадаги музокара натижасида кўплаб исроилликлар озодликка чиқиши мумкинлигини айтган. Бу Исроил – ХАМАС урушини тўхтатиш йўлидаги биринчи ижобий ҳаракат.
Томонлар Яқин Шарқни беқарорлаштирган, Ғазони вайрон қилган 15 ойлик жанг тугаши, қамалдаги Фаластин халқига кўпроқ ёрдам етказилиши ва асирликка тушган ўнлаб одамлар қайтарилишидан умидвор.
Исроилнинг юқори мартабали мулозими келишув шартлари битим имзолангандан кейин дарҳол бажарилишини таъкидлаган.