Исроил – Фаластин уруши қачон тугайди?
Исроил уруш вазири Исроил Кац Фаластинга кескин мурожаат йўллади. Шу йўл билан сионист асирларни озод қилиш ва режим нишонларига қарата ракета отишни тўхтатиш талаб этилиб, акс ҳолда Ғазодаги қолган уйлар ҳам тўпга тутилиши, одамлар шафқатсиз ўлдирилиши билан таҳдид қилинган.
– Ғазо ҳар қачонгидан-да кучлироқ, мисли кўрилмаган бомбардимонга дуч келади, – деди амалдор.
Йоав Галант ишдан бўшатилиши ортидан ушбу лавозимга сайланган Кац мамлакат сиёсатини изчил давом эттирмоқда. Айни пайт Президент Ицхак Герцог алоҳида баёнотида асирларни зудлик билан қайтариш зарурлигини таъкидлаб, Ғазодаги ҳарбий амалиёт муваффақиятсизлигидан хавотир билдирди.