Муносабат
Ўзбек халқи азалдан тўй ва байрамларни катта жамоа бўлиб нишонлашни яхши кўради. “Тўй” сўзининг ўзи қадимдан кенг йиғин, зиёфат ватантана маъноларини ифодалаган. Бироқ жамият ривожи билан бирга урф-одатларимиз ҳам ўзгариб борар экан, айрим маросимлардаги ортиқча дабдаба ва исрофгарчилик ҳамиша эътирозларга сабаб бўлиб келмоқда.
Кейинги йилларда аҳоли орасида айрим одатлар урф сифатида кенгайиб, миллий қадриятларимизга ёт ҳолатлар шаклланмоқда. Бу эса нафақат иқтисодий, балки маънавий жиҳатдан ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Ортиқча сарф-харажат, манманлик, исроф ва риёкорлик бугун тўй ва маросимларда учраётган иллатлардандир.

Масалан, келин тушириш ва хатна тўйларигаоид диний манбаларда камтарлик ва иффат алоҳида таъкидланган бўлса-да, бугун кўп ҳолатларда бумеъёр унутилмоқда. Тўйларда озиқ-овқатни исрофқилиш, “совға, олди-берди” анъанасини рақс ва рақобатга айлантириш ҳолатлари кўпаймоқда.
Айниқса, “куёв сарпо”, мебел, қимматбаҳо тақинчоқлар, совғалар, дабдабали дастурхонлар вакўп сонли меҳмонлар – кўп оилалар учун оғир моддий юкка айланган. Баъзилар ҳатто шундай тўйлар учун қарз ёки кредит олишга мажбур бўлишмоқда. Бу эса ёш оилаларнинг янги ҳаётини қарз ва руҳий босим билан бошлашга олибкелмоқда.
Тадқиқотларга кўра, ҳар бир тўйда ўртача300-500 киши қатнашади. Харажатлар эса 50-100 миллион сўмга етади. Оқибатда кўпчилик оилалар молиявий қийинчиликка дуч келмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кенгаши ва Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги қўшма қарори билан “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида”ги низом тасдиқланган. Ушбу низом 2020 йил 1 январдан кучга кирган ва ҳозир ҳам қонуний кучга эга. Қўшма қарор ва низомга мувофиқ, жойларда тўй-ҳашамларни 200-250 кишидан кўп бўлмаган, санъаткорлар иштироки икки гуруҳдан ошмаган, дабдабабозлик, ҳашамдорлик, пул сочиш, шуҳратпарастлик каби иллатларга йўл қўймаган ҳолда ўтказиш белгиланган.
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 21 апрелда “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони имзоланди. Унинг доирасида ишлаб чиқиладиган йигирмадан ортиқ муҳим ҳужжат орасида айнан тўйлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича қарор лойиҳасини борлиги ҳам бежизга эмас.
Бу орқали аҳоли орасида маънавий тарбия ва маданиятни мустаҳкамлаш, исрофгарчиликни чеклаш кўзда тутилган.
Шу мақсадда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда бир қатор вазирлик ва идоралар томонидан “Долзарб 90 кун” мавсуми доирасида “Маромийлик” дастури амалга оширилмоқда. Дастурнинг асосий ғояси – “Ихчамлик бу – маданият” шиори остида тўй ва маросимларда оддийлик, камтарлик ва миллий қадриятларга мувофиқликни кенг тарғиб этишдир.
Энг муҳими, қонун устуворлиги ва адолат тамойилларини таъминлаш фақат давлат идораларининг эмас, балки ҳар бир фуқаронинг ҳам бурчидир.
Пардахол НОРҚОБИЛОВА,
Республика Маънавият ва маърифат марказибош мутахассиси,
“Аёл маърифати” жамоатчилик кенгашиаъзоси.
ЎзА