Испанияда илк ракета-ташувчи яратилди
PLD Space хусусий компанияси жума куни кўп маротабали суборбитал ракета-ташувчини намойиш қилди. Испанияда илк бор яратилган ушбу ракета-ташувчига Miura 1 – деб ном берилган.
"Шу вақтгача Испания фақат кемалар ва самолётларни ишлаб чиқарар эди, энди ракета ҳам ишлаб чиқара оламиз", - деди PDL Space компанияси асосчиси Рауль Торрес Мадридда бўлиб ўтган тақдимот маросимида.
"Испания дунёдаги коинот салоҳиятига эга 14 та мамлакатдан бирига айланди", - қўшимча қилди у.
Компаниянинг яна бир асосчиси Рауль Вердунинг таъкидлашича, ихтирочилар "жуда кўп техник синовларга дуч келди", чунки "барча технологияни бошидан бошлаш керак эди".
Хабарда таъкидланишича, ракета парвози 2022 йилда амалга оширилади. У 100 килограмм фойдали юкни фазога олиб чиқиши ва 122 сонияда 153 километрлик баландликка кўтарилиши мумкин.