Испанияда қашшоқлик сўнгги ўн йил ичида қиёсан камайди, аммо бу борада жадаллик кузатилмаяпти. Давлатга қарашли Қашшоқлик ва ижтимоий яккаланишга қарши кураш тармоғи (EAPN-ES) томонидан тақдим этилган “Қашшоқлик ҳолати” 15 йиллик ҳисоботида яшаш шароитини ўрганиш маълумотига асосланган шундай хулоса чиқарилган.

Ҳужжатга кўра, "оловлар мамлакати"да ҳар тўрт кишидан бири ҳамон камбағаллик ёки четланиш хавфидан азият чекмоқда. Аҳолининг 32 фоизи "иш билан қашшоқликда" яшайди. Бу эса айни муаммога барҳам бериш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга ошириш зарурлигини англатади.

Камбағаллик ва/ёки ижтимоий четланиш хавфи ўтган йил умумий аҳолига нисбатан 26,5 фоиздан 25,8 фоизига тушди. Мазкур кўрсаткич 200 минг камайган эса-да, салбий ҳолат 12,5 миллион кишига таъсир кўрсатмоқда. Яъни бу 2014 йилдан бери энг паст кўрсаткич. "Сезиларли" натижага қарамай, EAPN-ES қашшоқлик даражаси аҳолининг 25 фоизидан камаймаганидан огоҳлантирган.

Тадқиқот муаллифлари Испаниянинг ижтимоий сиёсати ўта оғир шароитда яшовчиларни ҳимоя қилишга етарли даражада йўналтирилмаганига урғу берган. Бу муайян тоифанинг оғир аҳволини сурункали ҳолатга келтиради ва қашшоқликдан қутулиш қобилиятига тўсқинлик қилади. Шунингдек, Европа Иттифоқи ҳудудидаги энг юқори кўрсаткич сифатида болалар камбағаллигининг "ташвишли" даражаси ҳам таъкидланган.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Испанияда ҳар тўрт кишидан бири жиддий азият чекмоқда