Испания технологиялари тавсия этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тавсиясига мувофиқ Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тизимидаги Томорқачиликни ривожлантириш миллий марказида Испания давлатининг бир қатор ташкилотлари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирокчиларга Испания давлатининг техника ва технологиялари ҳақида маълумотлар берилди. Марказ объектларида соҳа вакилларига яратилган тажриба майдонлари ҳам кўздан кечирилди.


Учрашувда аграр соҳа вакиллари, фермер хўжаликлари учун муҳим бўлган замонавий техника ва технологияларнинг ишлаш жараёнлари кўрсатиб ўтилди. Келгусида кенгаш ва ҳудудларда ташкил этиладиган амалий ўқув масканларида доимий халқаро экспертлар ёрдамида маҳорат дарслари ўтказиш ҳақида келишиб олинди.
Шунингдек, Испания давлатининг йирик техника ва технологиялар ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда жиҳозлари мамлакатимизда фаолият юритаётган аграр соҳа вакилларига тавсия этилди.Тижорат банкларимиз орқали Испания давлатининг кредит манбаларини жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.


Нилуфар Бозорова, ЎзА мухбири