Испания Германиядан 11 минг туристни қарши олмоқда
Испанияга пандемиядан кейин туристик соҳасини тиклаб олишига ёрдам бериш учун синов дастури доирасида қарийб 11 минг германиялик турист жўнатилмоқда, улар Балеар оролида бўлишади.
Испанияга пандемиядан кейин туристик соҳасини тиклаб олишига ёрдам бериш учун синов дастури доирасида қарийб 11 минг германиялик турист жўнатилмоқда, улар Балеар оролида бўлишади, деб маълум қилди The Guardian.
Мамлакат 21 июнда Европа Иттифоқи ва Шенген ҳудуди билан чегараларини очишга тайёргарлик кўрмоқда.
Тахминан 10 минг 900 нафар германиялик сайёҳ 47 та рейсда етиб келади. Улар камида 5 кун оролда қолади.
Германиялик меҳмонлар коронавирусдан тест қилинмайди, қолаверса, улар 14 кунлик карантиндан ҳам озод қилинган. Шунга қарамай, сайёҳлар ўзларининг соғлиғи ҳақида анкета тўлдиришига тўғри келади, аэропортда уларнинг иссиғи ўлчанади ҳамда турар жойи ва телефон рақамлари олинади.