Испания, Франция ва Португалияда чироқ ўчди
Европанинг уч давлати – Испания, Франция ва Португалияда электр токи тизимида узилиш кузатилган. Носозлик аэропортлар ва бошқа муҳим инфратузилма иншоотларига таъсир кўрсатиб, транспорт воситалари ҳаракати ҳам чекланган. Натижада шаҳарлар тартибсизликка дуч келди.
“Irna news” ёзишича, ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас.
Пиреней ярим ороли бўйлаб миллионлаб одам мураккаб вазиятга тушиб қолган. Испаниядаги шифохоналар генератор ёрдамида ишлашга мажбур. “Мадрид Open” теннис турнири дастуридаги ўйинлар тўхтатилди. Португалияда банклар, мактаблар ёпилган.