Инсон ҳаётидаги энг биринчи ва энг муҳим ижтимоий белгиларидан бири бу - унинг исми. Исм – шунчаки чақириш воситаси эмас, балки маънавий мерос, тарихий хотира, миллий руҳ ва шахсиятнинг бир бўлаги. Қадимдан аждодларимиз исм қўйишда ўзига хос урф-одат, анъана ва рамзларни шакллантирган. Бугунги кунда эса глобаллашув, маданиятлараро мулоқот ва оммавий маданият таъсирида исм танлашда янгича ёндашувлар пайдо бўлмоқда. Шу боис, исм қўйиш маданиятини таҳлил қилиш – нафақат тилшунослик, балки тарих ва маданиятшунослик нуқтаи-назаридан ҳам долзарб.

Ўзбек халқининг исм қўйиш маданияти қадимий туркий, исломий ва маҳаллий анъаналар синтези асосида шаклланган. Қадимги туркий даврда жасорат, куч-қудрат ва табиат ҳодисаларига ишора қилувчи исмлар: Алп, Тўлқин, Бўрон каби исмлар қўйилган.

Маҳаллий-маданий қатлам – она юрт, миллий табиат ва қадриятлар билан боғлиқ Навбаҳор, Қувонч, Олтиной, Оқилбек каби исмлар ҳам вақтида жуда оммабоп бўлган. Дин таъсири орқали Муҳаммад, Ойша, Усмон, Фотима, Юсуф каби исмлар ҳам жуда оммалашди. 

Тарихан исм танлашда боланинг жинсий хусусияти, туғилган вақти, байрамлар, фасллар, ота-онанинг орзу-истаклари ва оилавий анъаналар муҳим роль ўйнаган. 

Исмлар ижтимоий-маданий келиб чиқишини билдириб турувчи шахсият идентификацияси ҳисобланади. У орқали инсонни жамият танийди. Аммо исм қўйиш жараёнида баъзи оилаларда ушбу назарияларга мутлақ эътибор бермаётгандек гўё. Тарихан, бу муаммолар Беҳбудий мақолаларида ҳам учраган. Беҳбудий Тошқул, Тошбой, Турсунқул каби исмларда маъносизлик чўққисига чиққанини келтириб ўтган эди. Ахир исм бир шахснинг бутун умрлик номи ва унга ақлсизлик билан ёндашув бир умрлик руҳий тушкунликка олиб келмасмикан? 

Сўнгги йилларда исм қўйиш маданиятида оммавий маданият таъсири – фильмлар, сериаллар ва машҳурлар исмлари сабаб бўлмоқда. Глобализация сабабли инглизча, русча, туркча оҳангли, халқаро талаффузга мос исмлар ҳам кўп учрайди. Баъзи оилалар эса миллий қадриятларга қайтиб, Темур, Бобур, Жаҳонгир, Умаршайх каби инсонлар номларини бериш орқали буюк тарихий шахсларга эргашмоқда. 

Ушбу жараёнда маъно-мазмунга эътиборсизликка йўл қўйиладиган ҳолатлар ҳам учрамоқда. Баъзи замонавий исмлар чиройли эшитилса-да, маъноси номаълум ёки салбий бўлиши ҳам мумкин. 

Талаффуз ва ёзувдаги ноаниқлик эса – паспортдаги исм билан ўғзаки талаффуз фарқланиши орқали ғализлик келтириб чиқариши мумкин. 

Миллий ўзликдан узоқлашиш ва ҳаддан зиёд ғарбча ёки бегона исмлар миллий анъаналарнинг сусайишига олиб келиши ҳам мумкин.

Исм қўйиш маданияти – халқнинг тарихий хотираси, маънавий олами ва эстетик қарашларининг кўзгуси. Бу жараёнда ота-оналарнинг масъулияти жуда катта. Улар исм танлашда маъносига, миллий ва диний мослигига, талаффуз қулайлигига эътибор бериши керак. Миллий анъана ва замонавийлик уйғунлашган ҳолда, ҳар бир исм ўз эгасига фахр ва руҳий куч бахш этадиган мерос бўлиб қолиши лозим.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исм – оғзаки идентификация