Ватанимиз тарихидаги 9 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1882 йил (бундан 143 йил олдин) – Туркистон генерал-губернатори девонхонаси ўлка бош бошлиғининг топшириғи билан Чимкент уездининг Сайрам қишлоғида топилган Шарқ кумуш тангалари хазинасини Петербургдаги Археология ҳайъатига юборди. Ҳайъат бу тангаларни ўрганиб чиқиб, уларни ноёб деб топди ва хазинани топган одамга ўша давр ҳисобида 113 сўм 70 тийин беришга қарор қилди. Археология ҳайъати раиси 1882 йил 14 декабрда Туркистон генерал-губернатори М.Черняевга ёзган хатида хазинани топган кишига тегишли пулни жўнатганлигини хабар қилиб, яна шундай деган: “Сизга ишониб топширилган ўлкада тасодифан топилган тангалар хазиналари ва осори атиқаларини бундан кейин ҳам Ҳайъатга юбориб туришингизни Сиз жанобларидан ўтиниб сўрайман”.

1913 йил (бундан 112 йил олдин) – Хива хонлигида ҳукм сурган мураккаб шароитда хонликнинг кўплаб масъулиятли ишларини ўз зиммасига олган, илм-фан ва маърифатга ҳомийлик қилган бош вазир, етук давлат арбоби Исломхўжа 41 ёшида ҳаётдан бевақт кўз юмди. 8 август куни кечқурун давлат ишларидан чарчаган Исломхўжа Нуруллабой саройидаги маҳкамасидан чиқиб, Тозабоғдаги янги уйига қайтди. У тушган юмшоқ ўриндиқли фаэтон арава Рафаник боғидан ўтиб, Ўғлон азиз қабристони мачитига яқинлашганда, бир гуруҳ ёвузлар ҳужумига учради. Йўлтўсарлар аравакашни чавақлаб, Исломхўжанинг қорнига ҳам ханжар санчадилар. Оғир ярадор бўлган аравакаш бир иложини қилиб, Исломхўжанинг уйига етиб боради ва бўлган воқеани айтиб беради. Қабристондаги мозорлар орасидан топилган Ислохўжанинг жасади эртаси куни Сирчали ёни бўйидаги Мохирўйи жаҳон мақбарасига – отасининг қабри ёнига дафн қилинади.

Тарихчилар Отамурод  Қўшжонов ва Неъматжон  Полвоновларнинг қайд этишларича, Исломхўжанинг ёнида қимматбаҳо буюм ва кўп миқдорда пуллари бўлишига қарамасдан қотиллар унинг чўгирмасидан (олий навли барра терисидан тикилган телпакдан) ташқари бирор нарсасига тегмаганлар. Чўгирмасини ҳам ирим-сирим мақсадида олиб кетганлар. Чунки ўша вактда хиваликларда шундай ирим бор эканки, агар қатл қилинганнинг чўгирмасидан бир парчаси куйдирилса, жиноятчининг ўзи келиб котиллигини тан олар экан. Мана шундай вокеа юз бермаслиги учун қотиллар бош вазирнинг бойлигига тегмай, бирок чўгирмасини олиб кетишни унутмаганлар, деган гап-сўз юрарди халқ орасида.

Маълумот ўрнида қайд тиш жоизки, 26 ёшида бош вазир бўлган Исломхўжа кейинги 15 йил давомида жуда катга ишларга бошчилик қилди. Хонликда саноат ва қишлоқ хўжалиги ишларини йўлга қўйиш, савдо-сотиқни ривожлантириш ва маданий ҳаётни жонлантириш ишларига катта эътибор берди. Исломхўжа жуда катта қурилиш ва маърифий ишларнинг бошида турди. Исломхўжанинг хонликда обрўси кундан кунга ошиб борди.

1949 йил (бундан 76 йил олдин) – санъатшунос олим, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Акбар Ҳакимов таваллуд топди. Унинг илмий ишлари Ўрта Осиё бадиий ҳунармандлиги масалаларини ўрганишга бағишланган. У 2000 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

1973 йил (бундан 52 йил олдин) – Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан республикамиздаги маданий мерос объектларига бой 10 шаҳар – Тошкент, Бухоро, Самарканд, Хива, Шаҳрисабз, Каттақўрғон, Кармана, Қўқон, Қарши, Ғиждувон тарихий шаҳарлар рўйхатига киритилди ва бу шаҳарларнинг тарихий марказлари ва қўриқхоналари ҳудудидаги барча янги қурилиш, қайта қуриш ва бошқа ишлар Маданият вазирлиги ва Фанлар академияси билан келишилган ҳолда режалаштириш ва амалга ошириш кераклиги белгиланди.

2007 йил (бундан 18 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси билан ЮНЕСКО ўртасидаги икки томонлама муносабатларни чуқурлаштиришдаги катта хизматлари, ўзбек халқининг бой маданий, маънавий ва тарихий меросини кенг халқаро жамоатчилик орасида фаол тарғиб қилгани, шунингдек таълим, фан ва маданият соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Майкл Барри Лейн “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди ташкил этилди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бухоро вилояти Қоракўл туманида «Халқаро математика мактаби»ни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг мақсади транспорт соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “«Aziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформасини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент метрополитенининг ер усти йўли бекатларига ном бериш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга асосан, Тошкент метрополитени “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги” ер усти метро ҳалқа йўлининг “Дўстлик-Қўйлиқ” йўналиши 1 – 14 бекатларига, “Чилонзор” йўлининг “Олмазор-Сергели” йўналиши 1 – 5 бекатларига (жами 19 та бекат) ном берилди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исломхўжа: тараққийпарварлик ғоялари учун ҳаёти аянчли якун топган вазир