Маданиятлараро ва динлараро тотувликни тарғиб қилиш, цивилизациялараро мулоқотни рағбатлантириш, шунингдек ёшларни халқимизнинг бой тарихи, маданий мероси, анъаналарини асраб-авайлаш, уламоларимиз илмий меросини ўрганишга йўналтириш, ушбу соҳадаги билимларини ривожлантиришга кўмаклашиш Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази фаолиятидаги устувор мақсад ва вазифалар қаторида белгиланган. Айни шу мақсадда ёшлар иштирокида мунтазам илмий-амалий конференциялар, давра суҳбатлари, мақолалар танловлари ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 19 сентябрда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида диёримиз жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган, исломни илм-маърифат ва тинчлик дини сифатида намоён этган Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Имом Бухорий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий сингари улуғ алломалар ватани экани, шундай буюк олимларнинг бой меросини ўрганиш, исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида 2024 йил Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббусини илгари сурган эди.

Мазкур ташаббус халқаро ҳамжамият томонидан қизғин қўллаб-қувватланиб, халқаро конференция жорий йил 15-16 октабрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида бўлиб ўтди. Анжуманда иштирок этган олимлар томонидан ислом динининг тинчликпарварлик ва инсонийлик моҳиятини очиб беришга қаратилган илмий-оммабоп адабиётларни нашр этиш, ушбу асарларни турли тилларга таржима қилиш ҳамда тақдимотлар ўтказиш, ислом динининг ижтимоий барқарорлик, ёшлар таълим-тарбияси, маърифат ва маданият, илм-фан ривожидаги муҳим ўрнини кўрсатиб беришга бағишланган китоб, рисола, илмий мақолалар, халқчил нашрлар, фильм ва роликлар тайёрлаш таклифлари билдирилди.

Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази матбуот хизмати маълум қилишича, Марказ айни таклифларни қўллаб-қувватлаган ҳолда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти билан ҳамкорликда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида мақолалар танловини ташкил қилди.

Бугун мазкур танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Марказ директори Қобилжон Собиров иштирокчиларга миннатдорлик билдириб, танловдан кўзланган асосий мақсад ёшларни ота-боболаримиз илмий мероси ва муқаддас динимиз таълимотини ўрганиш ва таҳлил қилишга чорлашдан иборат эканлигини яна бир бор таъкидлади. Ушбу йўналишда ёшларни келажакда етук мутахассис бўлиб етишиши учун кенг имкониятлар яратилаётганига алоҳида тўхталди.

Билим юрти мудири Маъмуржон Эркаев ислом дини тинчликпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ёшларни диний бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда ёт радикал қарашларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш муҳимлигини айтиб ўтди.

Ёшларимиз томонидан катта қизиқиш билдирилган мазкур танловга ўзбек, рус ва инглиз тилларида жами 70 га яқин ижодий иш қабул қилинди. Ҳакамлар ҳайъати ва экспертлар хулосасига кўра, 1-ўринни Раҳматуллоҳ Абдумаликов, 2-ўринни Асадуллоҳ Ниёзалиев, 3-ўринни Улуғбек Муҳаммаджонов эгаллади. Қўшимча номинациялар бўйича Муҳаммадамин Исмоилов “Энг намунали мақола”, Элдорбек Абдурасулов “Энг креатив мақола” муаллифи сифатида алоҳида совринни қўлга киритишди. Барча ғолиб ва совриндорлар Марказ томонидан диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бундай тадбирлар ёшларни соф диний қадриятларга қизиқишини ошириб, уларнинг маънавий оламини бойитишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Ғ.Хонназаров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислом – тинчлик ва эзгулик дини