Ислом Каримовнинг Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашуви
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 2 март куни Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 2 март куни Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашди.Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Я.Аллаёров очди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов учрашувда нутқ сўзлаб, ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишларига эътиборни қаратди.

Дастурда мамлакатимиз тараққиётининг энг асосий ўнта йўналиши белгилаб берилган. Жумладан, барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаш, аҳоли фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва рақобатбардошлигини ошириш, ишбилармонлик ва тадбиркорлик учун янада кенг йўл очиб бериш, давлатнинг иқтисодиётдаги улушини қайта кўриб чиқиш, экин майдонларини оптималлаштириш ва ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш, фермерлик ҳаракатини янги босқичга кўтариш, маҳаллийлаштириш дастурларини кенгайтириш, инвестициявий муҳитни янада яхшилаш ва экспортни кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, барча давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби муҳим йўналишлар қамраб олинган.
Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари ҳудудлар мисолида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Буни Самарқанд вилоятида амалга оширилган беқиёс бунёдкорлик ишларида ҳам кўриш мумкин. Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллик юбилейи, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали бу қадим замин шуҳратини дунё узра янада кенг ёйди.
Бугун вилоят иқтисодиёти барқарор ривожланиб, аҳоли турмуш даражаси юксалиб бормоқда. Самарқанд автомобиль заводи, “JV MAN AUTO UZBEKISTAN”, “СамАнтепгилам”, “Сино”, “8 Март” каби йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, туризм соҳалари изчил тараққий этмоқда.
“Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси Ҳ.Нормуродов, Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети магистранти, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори У.Жўраева ва бошқалар “ўзбек модели” самарасида мамлакатимиз ҳар томонлама ривожланган давлатга айлангани, одамларнинг турмуш даражаси, ёшларнинг дунёқараши ва маданияти тобора юксалиб бораётганини фахр билан қайд этди. Президент сайловига тайёргарлик, уни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар миллий қонунчилигимиз ва халқаро демократик тамойилларга тўла мос равишда ўтаётганини таъкидлади. Сайловчиларни 29 март куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.