Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан тайёрланган “Ислом динида тинчлик” рисоласининг илк тақдимоти Термиз шаҳрида ўтказилди.

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ходимлари ва талабалари иштирокида ташкил этилган тадбирда рисоланинг бугунги кун нуқтаи назаридан юксак ижтимоий-маънавий қиймати ҳақида сўз борди.

Тақдимот иштирокчилари энг олий неъмат – тинчликнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш ҳар бир инсон зиммасидаги бурч эканидан келиб чиқиб, исломнинг тинчлик ва инсонпарварлик ғояларини кенг тарғиб қилиш, юртимиздаги осойишталикни янада мустаҳкамлаб, халқимиз маънавиятини юксалтиришда мазкур рисоланинг жамият учун нечоғли юқори аҳамият касб этишини таъкидлади.

Олимлар, мутахассислар, тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган китобда исломда тинчлик тушунчаси, бағрикенглик ва тинчликка тарғиб, бошқа дин вакиллари билан муносабатда тинчликнинг устуворлиги, тинчлик моҳиятини англашнинг талаблари ва афзалликлари ва бошқа муҳим мавзулар кенг ёритилган. Рисоланинг хулоса қисмида замонавий жамиятда тинчликни қарор топтириш ва мустаҳкамлашнинг зарурий тамойиллари кўрсатилган.

Марказ томонидан нашр этилган мазкур рисола исломнинг асл моҳиятини, инсонпарварлик ғояларини яхшироқ англашга хизмат қилиши эътироф этилди.

Тақдимот давомида Марказда чоп этилган бошқа адабиётлар хусусида ҳам маълумот берилди. Иштирокчилар ўртасида алломалар ҳаёти ва бой илмий меросига оид викторина ўтказилиб, ғолиблар марказ китоблари билан тақдирланди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ислом динида тинчлик”нинг Термиздаги тақдимоти