Она диёримиз бир неча минг йиллик улуғвор ва бой тарихга эга. Турли даврларда улкан цивилизациялар, кучли давлатлар ва бебаҳо меъморий обидалар вужудга келган. Айниқса, олиму фузалолар томонидан яратилган муҳташам маданий мерос инсоният тарихида ўчмас из қолдирган.

Бу даврларда аждодларимиз тафаккури билан қадимги тошёзув ва битиклар, минг-минглаб қўлёзмалар, турли соҳаларга оид фундаментал асарлар яратилган. Ушбу ўлкада жаҳон илм-фан тараққиёти ривожига беқиёс ҳисса қўшган, илм-фаннинг барча соҳалари, жумладан, исломий илмларда ҳам жаҳонга донг таратган буюк алломалар камол топган. 

Башарият тамаддунининг нодир саҳифалари ана шундай буюк ва мўътабар зотларнинг ҳаётлари билан чамбарчас боғлиқ. Минтақа халқлари тарихи, маданияти, диний анъана ва урф-одатлари, аллома ва олимлар ҳаёт йўлларини ўрганиш, уларнинг меросини тадқиқ этиш муҳим вазифадир. Сўнгги йилларда буюк аждодларимиз илмий меросини тадқиқ этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ўтказилган “Марказий Осиёда ислом цивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги VI халқаро илмий-амалий конференцияда шу хусусда батафсил сўз юритилди. 

Мазкур конференция Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Анжуман жаҳон цивилизацияси марказларидан бири бўлган Марказий Осиё минтақасида яшаб ижод қилган, дунё тамаддуни ривожига бебаҳо ҳисса қўшган аллома ва мутафаккирларнинг даҳоси, илм-фаннинг турли йўналишларидаги изланишлари ва қомусий билимларини ўрганиш ҳамда тарғиб этиш мақсадида ўтказилди. 

[gallery-25322]

Онлайн ва оффлайн форматда ташкил этилган халқаро конференцияни Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов кириш сўзи билан очиб, буюк аждодларимиз меросини ўрганиш Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини эътироф этди. 

– Давлатимиз раҳбари Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда ўқитувчи ва мураббийларга ҳам катта ишонч билдирмоқдалар, – деди Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов. – Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ана шундай эзгу ғояга ҳисса қўшишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Айни пайтда Фанлар академиясининг Шарқшунослик институтида ҳали ёшларимизнинг тадқиқотларини кутиб турган минглаб манбалар бор. Уларнинг моҳиятини жаҳонга етказишда олимлар, манбашунослар, педагоглар, тадқиқотчиларнинг хизматлари катта. Ислом цивилизацияси наинки тарих, балки замонавий тараққиёт, тинчлик ва маърифат йўлида ҳам беқиёс аҳамият касб этади. 

Тадбир иштирокчиларига Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) Бош директори, профессор Маҳмуд Эрол Қилич ҳам видеомурожаат орқали ўз табригини йўллади. 

Тадбирга IRCICA Бош директори маслаҳатчиси, тарих фанлари доктори, профессор Аширбек Мўминов ҳамда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси профессори Неъматулло Муҳамедов модераторлик қилди.

– Шу анжуман орқали Ўзбекистонда илф-фанга, устозларга бўлган эътиборнинг гувоҳи бўлиб турибман, – деди Саудия Арабистони Ахборот ва араб-рус тадқиқотлари маркази раиси, доктор Мажид Абдулазиз Туркий. – Атоқли олим Неъматулло Иброҳимов фанга фидойилиги сабабли ўзбек олимларининг илмий салоҳиятидан бохабарман. Шундай анжуманлар сабаб педагоглар, олимлар ўртасида ҳамкорлик янада кучайишига умид билдираман. 

– Ўзбекистонга кўп йиллар аввал келганим, –дейди Қоҳира университети Шарқ тиллари кафедраси профессори Жалол Саид Ҳафнавий. – Бундан 28 йил аввалги Ўзбекистон ва ҳозирги Ўзбекистон ўртасида фарқлар жуда катта. Ижобий ўзгаришлар жуда улкан ва кутилмаган даражада кўп. Буларнинг барчаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг эзгу ташаббуслари туфайлидир. Бизга кўрсатилган чексиз эҳтиром сабабли ҳозирда Қоҳирада ўзбек тилини ўрганишни йўлга қўйганмиз. Берунийнинг илмий мероси ва унинг Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига таъсири ҳақида илмий изланиш олиб боряпман. Умуман, бу заминдан етишиб чиққан алломаларга бағишлаб минглаб илмий тадқиқотлар олиб бориш мумкин. 

Тадбирда минтақа халқлари тарихи, маданияти, ёзма ёдгорликлари ва илмий меросига оид мавзулар ҳам муҳокама қилинди. Умуман олганда, анжуман мавзулари хилма-хил ва долзарб бўлиб, маҳаллий ва хорижлик таниқли олимлар, тарихчилар, исломшунослар, этнографлар ва манбашуносларнинг маърузалари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. 

Анжуман давомида сўнгги йилларда юртимизда Учинчи Ренессанснинг илмий-маънавий пойдеворини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий-диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, мамлакатнинг ислом цивилизациясини ривожлантириш борасидаги ролини янада ошириш ҳамда буюк алломаларнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссасини миллий ва халқаро миқёсда оммалаштириш жараёни қизғин давом этаётгани таъкидланди. 

Қизғин мунозара, савол-жавоблар остида ўтган анжуман йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Ҳамкор ташкилотлар билан илмий-амалий алоқаларни янада давом эттириш борасида фикрлар алмашилди. 

Конференцияга тақдим этилган маърузалар алоҳида тўплам ҳолида чоп этилади.

Назокат Усмонова, Алимурод Мамадаминов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислом цивилизациясининг замонавий тараққиёт, тинчлик ва маърифат йўлидаги аҳамияти беқиёс