Ташрифдан ташрифгача

Чўлда қурилган шаҳарча

Қашқадарёнинг Кўкдала туманидаги янгиланишларни кўрган ҳар қандай одамда фикр туғилади: ислоҳотлар қоғозда эмас, ҳаётда амалга ошмоқда. Кўкдала замини илгари янтоқзорлардан иборат дала бўлган. Бугун бу ерда шинам, замонавий шаҳарча барпо этилди.

Президент ташаббуси билан ташкил этилган Кўкдала тумани мисолида вилоятдаги ўзгаришлар ҳаётга қай даражада жадал кириб келаётганини яққол кўриш мумкин. Ҳудуддаги кенг кўламли қурилиш ва инфратузилма лойиҳалари, аҳоли учун яратилаётган қулай шароитлар ҳақиқий маънода “янги ҳаёт” сари йўл очмоқда.

[gallery-23953]

– Илгарилари бу ерларда фақат янтоқ ўсарди. Бугун эса ҳар куни бирор объект, бирор янги иншоот фойдаланишга топширилмоқда. Ҳар кунимиз байрамдек ўтмоқда, – дейди туман Кенгаши депутати Яхшинор Чоршанбиев.

Сўнгги уч йилда бу туманда маъмурий бинолар, мактаб ва боғчалар, шифохоналар, савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари барпо этилди. Қурилишлар одамларнинг ҳаётини ўзгартирди. Авваллари бирон юмуш юзасидан 70-100 километр масофа босиб, узоқдаги марказга боришга мажбур бўлган фуқаролар энди барча хизматларни ўзига яқин жойда оляпти. Янги “Еттитом” шаҳарчасининг барпо этилиши инсон жаҳд қилса, катта ишларга қодирлигининг намунасидир. Янтоқзор чўлда тикланган бу шаҳарчада нафақат турар жойлар, балки болалар майдончалари, ички йўллар, яшил ҳудудлар ва сервис марказлари уйғунликда қурилмоқда.

Янги туманда 20 дан ортиқ янги маҳалла бинолари, 23 та янги давлат боғчаси қурилди. Илгари бутун ҳудудда атиги 3 та боғча бўлганини инобатга олсак, бу рақамларни инқилоб десак муболаға бўлмайди. Бугун эса боғчаларнинг умумий сони хусусийларни ҳам ҳисобга олганда 60 тага етмоқда.

Мираки – сайёҳлар орзусига айланмоқда

Қашқадарёнинг яна бир сўлим маскани – Шаҳрисабз туманидаги Мираки маҳалласи ҳам ўзгаришлар оғушида. 2023 йилда Президент қарорига биноан “Шаҳрисабз” туристик маркази айнан шу ҳудудда ташкил этилди.
Орадан кўп вақт ўтмай, осма кўприклар, сельфи майдончалари, зиплайнлар, сувда саёҳат, меҳмонхоналар, овқатланиш жойлари барпо этилди. Мираки нафақат маҳаллий, балки хорижий сайёҳлар учун ҳам севимли манзилга айланмоқда.

Мастер-режага асосан 10 километр узунликдаги вело-йўлак, 9,750 метрлик пиёда йўлаклари, тунги ёритиш чироқлари ва кўприклар қурилди. Бу нафақат туризм, балки маҳаллий аҳолининг ҳам турмуш сифатини яхшиламоқда. Шу билан бирга, 240 гектар ерда туристик лойиҳалар учун тадбиркорларга шароит яратилиб, 12 та лойиҳа амалиётга татбиқ этилди. Бу ерда маҳаллий тадбиркорлар ҳам фаол қатнашмоқда.

Таълимдаги ўзгаришлар

Қарши давлат университетида сўнгги тўрт йилда амалга оширилган ислоҳотлар олий таълимнинг қандай жадал ривожланаётганини намоён қилади. Хусусан, хорижий тиллар факультети учун қурилган янги 5 қаватли бино бугунги талабга мос, интерактив, лингафон, медиа студиялар билан жиҳозланган. Талабаларнинг 100 фоиз ётоқхона билан таъминланишини республикага намуна қилиб кўрсатса, арзийди. Янги ошхона, “Кир ювиш” маркази, таъмирланган спорт зали барчаси талабалар учун қулайлик яратишга қаратилган.

ҚарДУ халқаро рейтингларда ҳам юқори ўринларга кўтарилмоқда. Хусусан, 2024 йилда “THE Impact Ranking”да 6 йўналиш бўйича илғор 1000 талик рўйхатга киритилди. Университетнинг “Инглиз тили” йўналиши 5 йиллик халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтди.

Соғлиқни сақлашда хусусий сектор етакчи

Қарши шаҳрида жорий йилда иш бошлаган кўп тармоқли тиббиёт маркази вилоят тиббиётида янги босқични бошлаб берди. 1,7 гектар ерда қурилган марказ 250 ўринли бўлиб, 200 миллиард сўм инвестиция жалб этилган.

Бу марказда фақат муолажа эмас, балки юқори технологик жарроҳлик амалиётлари, инновацион диагностика, реанимация, интенсив терапия бўлимлари фаолият кўрсатмоқда. “Philips Azurion 5 Biplane” ангиограф аппарати, миниинвазив операцион хоналар ва замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлимлар аҳолининг сифатли тиббий хизматга бўлган эҳтиёжини қондирмоқда.

Масканда Ҳиндистон, Туркия, Германия каби давлатлардан мутахассислар жалб этилмоқда. Халқаро тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлик кенгаймоқда. Бу эса нафақат даволаш, балки маҳаллий мутахассисларни қайта тайёрлаш имконини ҳам яратмоқда.

Мухтасар айтганда, Қашқадарёда бугун амалга оширилаётган ислоҳотлар бу шунчаки қурилиш ёки рўйхатдаги рақамлар эмас, одамларнинг ҳаётидаги ҳақиқий ўзгаришлардир. Янтоқзорда шаҳарча, боғчасиз ҳудудда таълим масканлари, узоқ масофадаги тиббиёт ўрнига маҳаллий юқори технологияли марказлар...

Бу ислоҳотларнинг замирида эса инсон, унинг ҳаёти, фаровонлиги, келажаги туради.

Ўлмас Баротов,

 Жамшид Норқобилов (сурат), 

ЎзА мухбирлари 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислоҳотлар одамлар турмушини яхшиламоқда