Ғиждувон туманида бўлиб ўтган Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, 2023 йилнинг ўтган даврида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларнинг ҳолати ва келгусида белгиланган асосий вазифалар муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи давомида белгиланган долзарб вазифаларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик ва депутатлик назоратини амалга ошириш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва иш ўринларини яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ўрганилган.  

Сессия ишида дастлаб ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганишлар юзасидан ахборотлар тингланди.  

Таъкидланганидек, Президентимизнинг жорий йил 26-27 июль кунлари Фарғона вилоятига ҳамда 10-11 август кунлари Бухоро вилоятига ташрифлари мобайнида республикамиз ҳудудларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш борасида бир қатор  вазифалар белгилаб берди.  

Шу нуқтаи назардан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Халқ депутатлари Бухоро вилояти ва Ғиждувон тумани кенгашлари депутатларидан таркиб топган ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 12-23 август кунлари Ғиждувон туманида  ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш билан боғлиқ ҳолатни ўрганиб чиқди.  

Ўрганишлар шуни кўрсатадики, тумандаги мавжуд 75 та маҳалладан 1 таси, яъни  Помўза маҳалласи охирги беш йилда жиноят содир этилиш салмоғи юқорилигича қолаётгани, бундан ташқари Барака, Кўкча, А.Ғиждувоний, Шарқ маҳаллалари охирги уч йилда муттасил равишда “қизил” тоифада бўлиб келганлиги маълум бўлди.  

Афсуски, тумандаги 75 та маҳалладан 19 таси “қизил”, 24 таси эса “сариқ” тоифага киритилган.  “Яшил” тоифадаги  маҳаллалар эса 32 тани ташкил этади.  

Таҳлилларга кўра, ўтган 7 ойда ёшлар томонидан 115 та, хотин-қизлар томонидан 59 та жиноятлар содир этилган. Ушбу жиноятларнинг содир этилишига маҳалладаги бешлик томонидан ҳудудда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича манзилли профилактик ишлар етарли даражада  йўлга қўйилмаганлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланилмаётгани ҳам ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга   имкон   бермаяпти.  

Хусусан, 17 та инспектор - психолог штат бирлигидан 1 таси вакант, 4 нафари мактаб билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга жалб этилган бўлса, 9 нафари тажрибага эга бўлмаганлиги оқибатида кутилган натижага  эришиш имконини бермаяпти. Бундан ташқари, мактабларда 25 мингдан ортиқ қизлар таҳсил олаётган бўлса-да, аёл инспектор-психологлар атиги 2 нафарни ташкил   этмоқда.  

Шунингдек, сессияда туманда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги ҳам муҳокама этилди.  

[gallery-13279]

–Ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва жиноятликни камайтириш бўйича олиб борилаётган ишларимизда ҳали кўп камчиликлар борлигини бугунги сессия йиғилишидаги муҳокамалар яққол кўрсатди, – дейди Халқ депутатлари Ғиждувон тумани Кенгаши депутати Ш.Ҳайдаров. – Жиноятларнинг ҳаммаси очилмаётгани айниқса, ўғирлик ва фирибгарлик жиноятларининг камаймаётганлиги албатта, аҳоли ўртасида саволлар келтириб чиқармоқда. Бунинг сабаблари нимада, нима чоралар кўришимиз кераклиги бугун депутатлар муҳокамасига олиб чиқилганлиги тўғри бўлди. Менинг фикримча, сессия йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам иштирок этгани ҳамда парламент қўйи палатасининг фаолияти ҳақида яқиндан танишганимиз ва тажриба алмашганимиз айни муддао бўлди. Барча даражадаги депутатларнинг ҳамкорлиги албатта вакиллик органлари фаолиятининг самарасини оширади.  

Сессияда Президентимизнинг 2023 йил 10-11 август кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида бир қатор топшириқлар берилгани таъкидланди. Ушбу вазифаларнинг ижроси доирасида Ғиждувон туманида муайян ишлар амалга оширилмоқда.  

Туманда 2023 йилнинг етти ойида 23,7 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланган. Йўналишлар кесимида тақсимлаганда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш  дастури доирасида 4142 та фуқароларга 89 246 миллион сўм кредит маблағи, 1767 нафар фуқароларга 691,96 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ижара ҳуқуқи асосида ажратилди, 15548 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш йўналишларида бандлиги таъминланди. 2286 нафар фуқаро тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун якка тартибдаги тадбиркорлик рўйхатидан ўтказилди.  

Туманда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, иқтисодий ислоҳотларга жалб этиш борасида ишлаш истаги бор 9998 нафар ишсиз хотин-қизлар мавжуд бўлиб, 9313 нафар хотин қизларнинг бандлиги таъминланди. Жумладан, 695 нафар хотин-қизлар тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида хотин-қизлар тадбиркорлик марказида ўқитилди. Чорсу, Дегрезон, Помўза, А.Ғиждувоний, Пахтаобод маҳалла фуқаролар йиғинларида бандлик ва саломатлик марказлари ташкил этилди.  

Давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни  ва мавқейини янада мустаҳкамлаш мақсадида турли соҳаларда меҳнат қилаётган 10 нафар бошқарувчилик қобилияти бор хотин-қизлар рўйхати Оила ва хотин қизлар давлат қўмитасига тақдим этилди ва 2 нафари Давлат бошқарув академиясида ўқитилди. “Миллий дастур”га мувофиқ хотин-қизлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилди.  

Маҳаллаларни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича август-декабрь ойларида жами 15540 нафар аҳолини, жумладан 8886 нафар мигрантлар, 692 нафари ишсиз фуқаролар ва 5962 нафар битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, ҳозирда туманда 6,5 минг фуқаролар ишсиз ва 3556 нафар фуқаролар кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган.    

Ғиждувон туманида тадбиркорликни ривожлантириш  соҳасида бошқа туманларга нисбатан имкониятлар кенг бўлсада, улардан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишларни етарли, деб бўлмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда мутасадди идоралар раҳбарларининг бу борадаги масъулиятини янада ошириш талаб этилади.  

Сессия йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳи аъзоларининг ҳам муҳокама этилган масалалар бўйича фикр ва мулоҳазалари, таклифлари эшитилди.  

Хусусан, йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Н.Исмоилов сўз олиб, мамлакатимизда амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар, унинг моҳияти ва аҳамияти, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ўрни ва масъулияти ҳақида, шунингдек, Президентимизнинг Фарғона, Тошкент ва Бухоро вилоятларида ўтказилган йиғилишларида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳақида маълумот берди.  

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.    

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислоҳотлар: амалиёт, тажриба ва самара