Иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайишида асосий омил инвестициялар ва истеъмол фаоллиги тушиши бўлди.

Пандемия сабаб Ўзбекистон ҳам иқтисодий қийинчиликларга дуч келди. Жорий йилнинг март ойининг иккинчи ярмидан бошлаб мамлакатда иқтисодий фаоллик, ички ва ташқи талабнинг пасайиши кузатилмоқда.

Иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайишида асосий омил инвестициялар ва истеъмол фаоллиги тушиши бўлди. Шундай қилиб, 2020 йилнинг биринчи чорагида инвестициялар ҳажми 10,2 фоизга, чакана товар айланмаси ўсиш суръати эса 3,8 га камайди.

Марказий банкнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ЯИМ ўсиш суръати 1,5-2,5 фоизгача пасаяди. Туризм, меҳмонхона бизнеси, халқаро транспорт, кўнгил очиш, спорт ва эксклюзив хизматлар соҳаларида ўсиш суръатлари сезиларли даражада пасайиши кутилмоқда. Шу билан бирга, олтин нархининг кўтарилиши ва мева-сабзавот экспортининг ошиши Давлат бюджети ва хўжалик юритувчи субъектларга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Жаҳон банки башорати кўра, пандемия таъсирида Европа ва Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари иқтисодиёти 4,7 фоизга тушиши мумкин. Жаҳон банкининг ушбу башорати йилнинг иккинчи ярми бошида Европа ва Марказий Осиё ҳукуматлари томонидан жорий этилган чеклов чораларини босқичма-босқич бекор қилиш чора-тадбирларидан кутилаётган натижаларга асосланган. Пандемия таъсирини босқичма-босқич юмшатиш ҳамда савдо ва инвестицияларни тиклашни ўз ичига олган сценарийда 2021 йилда Европа ва Марказий Осиё иқтисодиётлари жонланиб, 3,6 фоиз ўсиши кутилмоқда.

Ўзбекистондаги ислоҳотлар натижаси Жаҳон банки эътиборидан четда қолмади. Унинг ҳисоботида келтирилган 24 та Европа ва Марказий Осиё давлатларидан фақат Ўзбекистонда 2020 йил натижалари бўйича ЯИМнинг ўсиши прогноз қилиниб, қолган давлатларда – ёки «ноль» ҳолат, ёки пасайиш, айрим давлатларда эса ЯИМнинг кескин пасайиши прогноз қилинмоқда. Шунингдек, мазкур ҳисоботда келтирилган давлатлардан фақат иккитасида 2021 йилда кескин иқтисодий ўсиш кўрсаткичи таъкидланиб (Ўзбекистон ва Албания), мамлакатимизда ЯИМни келгуси йилда 6,6 фоизга ўсиши башорат қилинмоқда.

2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётидаги бу каби ижобий ўзгаришнинг асосий омили сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

туризмни қўллаб-қувватлаш учун олиб борилаётган чора-тадбирлар. Ҳаттоки, юртимиз ҳудудида вирус юқтириб олган туристларга молиявий компенсация тарзида 3 минг АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатилиши белгиланади. Зотан, Жаҳон банки ушбу йўналишнинг кўплаб мамлакатларда тикланиши қийин кечишини таъкидлаган;

аҳолини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш тадбирларини тадбиркорлик субъектлари амалга оширган тақдирда, уларга солиқ енгилликларини беришни жорий этилади. Бу ҳолат аҳолининг даромадлари сақлаб қолинишига хизмат қилиши мумкин.

макроиқтисодий шакллантиришда туман (шаҳар), вилоят кесимида ёндашув ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилади. Бунда ҳар бир ҳудуднинг иқтисодий ихтисослашувига эътибор бериш шаклланаётгани ва истиқболда унга жиддий ёндашув мавжудлиги билан изоҳланади.

Пандемияга қарши жорий этилган карантин чекловлари доирасида ҳудудлар қизил-сариқ-яшил тарзида баҳолаб чиқилишининг жорий этилиши муҳим аҳамият касб этди. Бундай табақалаштириш вирус аниқланмаган ҳудудларда иқтисодий ҳаракатсизликнинг мавжуд эмаслиги билан асосланади. Бошқача айтганда, яшил ҳудудда иқтисодий фаолиятни амалга оширишга нисбатан рухсат берилишидир.

Мамлакатимиз раҳбарияти ва ҳукумати томонидан пандемиянинг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига дастлабки босқичлардаёқ катта эътибор қаратилди, саноат корхоналари, тадбиркорлар ва экспортёрларга аниқ ва самарали чоралар белгилаб берилди, иқтисодиётда ҳисоб-китоб қилинаётган йўқотишлар ўрнини қоплаш учун захира яратиш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш – ҳукуматнинг асосий вазифалари сифатида белгиланди.

Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектлари қурилишига қўшимча 3,6 триллион сўм ажратилди. Бу маблағлар, энг аввало, ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилди. Хусусан, 152 та лойиҳанинг муаммолари ҳал қилиниб, 10 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди. Қолаверса, аҳоли ихтиёрида мавжуд 4,5 миллионта томорқа хўжалигидан – одамларга қўшимча даромад, халқимизга ризқ-рўз манбаи сифатида фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.

Жаҳон банкининг эътирофига сабабчи бўлган омиллардан яна бири сифатида – мамлакатимизда «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйилишини кўрсатиш жоиз, деб ҳисоблаймиз. Яъни ушбу ҳаракат доирасида пандемия шароитида янги иш ўринлари ташкил этиб, кам таъминланган аҳоли қатламларини иш билан таъминлаган ва уларга моддий кўмак берган тадбиркорларга – уларнинг харажатлари солиқ ва кредит имтиёзлари тақдим этиш, инвестициялар йўналтириш ёки бошқа имтиёзлар бериш орқали тўлаб бериш амалиёти жорий этилди.

Албатта, Жаҳон банки томонидан бугунги пандемия оқибатида келиб чиққан инқироз шароитида, дунёнинг етакчи давлатлари иқтисодий жиҳатдан борган сари «оқсаб» бораётган бир пайтда, юртимиз иқтисодий истиқболи бундай ижобий баҳоланиши – барчамиз учун қувонарли.

Барчамиз бевосита иштирокчиси бўлиб турган ислоҳотларни кузатар экансиз иқтисодиёт тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилиш орқали ҳудудлар ўз имкониятларини тўла юзага чиқаришга имкон яратилди. Бундай кенг кўламли ишлар натижаси ҳар бир жабҳада сезиляпти. Илгари иложсиздек туюлган масалалар бугунги кунда ўз ечимини топмоқда.

Мамлакатимизда валюта сиёсатини эркинлаштириш, тўлов балансининг жорий операциялари бўйича эркин конвертацияга эришилгани бизнес аҳли, тадбиркорларга кенг имкониятлар яратгани ҳеч кимга сир эмас. Бу соҳадаги амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида биринчидан, замонавий технологиялар асосида иқтисодиёт тармоқларини янада ривожлантириш, иккинчидан, мамлакатимиз инвестицион муҳитини яхшилашга эришилди. Ёки Ҳукумат томонидан банк-молия соҳасини янада либераллаштиришга эришилиши натижасида нақд пул муаммоси ҳал этилгани маҳаллий ҳокимиятларга ўз фаолиятларини ҳудудларни ривожлантиришга қаратишга кенг имконият яратиб бермоқда. Шунингдек, иқтисодиётнинг давлат секторида шаффофликни таъминлаш тартиби жорий этилаётир. Бу борада давлат иштирокидаги корхоналарда монополияга қарши комплаенсни жорий этиш, рақобатни ривожлантириш борасида мутлақо янги тизим яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айтиш ўринлики, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва кўрилаётган чора-тадбирлар фақатгина пандемия шароитида иқтисодиётни сақлаб қолишга қаратилиб қолмасдан, энг катта бойлигимиз — аҳолини хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш, уларнинг муносиб турмушини таъминлаш ва узоқ истиқболда ривожланишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Юртимиздаги бу каби ижобий ўзгаришларни жаҳон ҳамжамияти ҳам тан олмоқда. Хусусан, дунёдаги энг нуфузли нашрлардан бири бўлган Буюк Британиянинг «Экономист» журнали Ўзбекистонни 2019 йилда энг жадал ислоҳотларни амалга оширган давлат – «Йил мамлакати» деб эътироф этди.

Шунингдек, Жаҳон банкининг 2019 йилдаги “Doing Bussiness”, яъни «Бизнесни юритиш» рейтингида ҳам Ўзбекистон энг илғор ислоҳотчи мамлакатлар қаторидан ўрин олди.

Албатта, коронавирус пандемияси бутун дунё учун синов бўлмоқда. Вужудга келган глобал инқироз барча мамлакатлар иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатяпти. Жаҳон банкининг прогнози бўйича 2020 йилда ялпи глобал маҳсулот 5,2 фоиз, АҚШда ялпи ички маҳсулот 6,1 фоиз, Россияда 6 фоиз, Европа Иттифоқида 9,1 фоиз тушиши кутилмоқда. Ушбу тушишлар фонида Жаҳон банки томонидан Ўзбекистонда 1,5 фоиз иқтисодий ўсишнинг башорат қилиниши, фикримизча, улкан эътирофдир! Лекин бу башоратни рўёбга чиқиш, аввало, юртимизда пандемиянинг кейинги «тўлқинлари» рўй беришига йўл қўйилмасликни, ишчанлик муҳитининг пасайиб кетмаслиги учун курашни ҳамда геосиёсий турбулентликнинг вужудга келмаслиги ва ҳамкор давлатлар иқтисодининг кескин тушиб кетмаслигини талаб этади. Шунинг учун бугун биз сергакликни ва ўта масъулиятни йўқотмаслигимиз керак.

Нодир ЖУМАЕВ, 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, 
иқтисод фанлари доктори, профессор

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислоҳотларимиз натижаларининг халқаро эътирофи