Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида вилоят прокуратураси, бандлик бош бошқармаси, АТ “Халқ банки” вилоят филиали ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

– Бугунги меҳнат ярмаркасига вилоятдаги 60 та корхона ва ташкилот ўзининг 420 та иш ўрни билан қатнашди, – дейди вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сухроб Ҳамроев. – Ярмаркада асосан, хотин-қизлар, мигрантлар, тегишли дафтардаги фуқароларимиз  қатнашди. Бугунги кунда 9 минг 327 та бўш иш ўрни мавжуд.

Ярмаркада шаҳар ва туманлар кесимида бўш иш ўринларининг рўйхати ҳам аҳолига таништирилди.  

“Ишга марҳамат” мономарказининг асосий фаолияти фуқароларни қисқа муддатли ўқув курсларида касбларга ўқитишга қаратилган,  – дейди Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, мономарказ директори Садоқат Сиддиқова. – Айни пайтда мономарказга 1 минг  550 нафар фуқаро ўқиш истагини билдирган. Улардан 762 нафар тингловчи ҳозирги кунда касб-ҳунар ўрганмоқда, 853 нафари ўқишни тамомлаган.

Мономарказда 8 та хизмат хизмат тури бўйича, хорижий тил, рақамли технологияларни ўргатиш, тадбиркорликка ўқитиш ва миграция хизматлари бўйича жами 29 турдаги касбга ўқитиш, 4 та хорижий (Рус, инглиз, корейс, япон) тилларни ўргатиш ҳамда Тадбиркорлик асослари шунингдек, миграция кўниктириш маркази фаолияти йўлга қўйилган. Юқорида кўрсатилган касб ва тилга ўргатиш курсларига маҳаллий ва хорижий иш берувчилар талаблари асосида қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш имконияти мавжуд.

– Мономарказда қандалотчилик йўналишида икки ой ўқиб, сертификатни қўлга киритдим,  – дейди Умида Жўраева. – Турли хил пишириқ пиширишни ўргандим. Бухоро туманидаги Аҳоли бандлиги марказига ариза билан мурожаат қилдим. 7 миллион субсидия ажратиладиган бўлди. Энди мана шу маблағга уйда пишириқ пишириш цехини очиб, жиҳозлар сотиб оламан.

Меҳнат ярмаркаси доираси “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастури доирасида 33 миллион сўмлик имтиёзли кредитни олиш истагидаги хотин-қизларга сертификатлар ҳам берилди. 

–Маҳалламда тоза сув ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш таклифи билан мурожаат қилган эдим, – дейди Бухоро тумани Янги обод МФЙда яшовчи Хушвақт Каримова. 

–Лойиҳам қўллаб-қувватланди. Мен ҳам 3 йилга мўлжалланган 6 ойлик имтиёзли давр билан 17 фоизлик 33 миллион сўмкредит олдим. Оиламнинг даромадини ошириш, янги иш ўрни яратиш мақсадида тадбиркорликни бошлайман. Бундан жуда ҳам хурсандман. 

– Бухоро вилояти Халқ банки аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда меҳнат ярмаркалари ташкил қилмоқда, – дейди АТ “Халқ банки” Бухоро вилояти филиали бошлиғининг аёллар ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Наргиза Латипова. – Бугунги меҳнат ярмаркасида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар олиш тартиби тушунтирилди. Имтиёзли кредит олиш истагида бўлган 14 нафар хотин-қизга Халқ банки томонидан сертификатлар топширилди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида  тижорат банклари томонидан 628 нафар хотин-қизларга 8 миллиард 500 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Имтиёзли кредитлар ажратиш давом этмоқда. Меҳнат ярмаркасида етарли малакага эга бўлмаган фуқаролар ўзининг хоҳиш ва истагидан келиб чиққан ҳолда ўқиш жараёнига жалб қилинди.

Вилоят бандлик бош бошқармасидан олинган хабарга кўра, меҳнат ярмаркасига 2 мингдан зиёд фуқаролар иш сўраб мурожаат қилган. 366 нафар фуқароларга ишга жойлаштириш, 220 нафарига касбга ўқитиш бўйича йўлланмалар берилган. 444 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилиб, 970 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. 

[gallery-6433]

Зариф Комилов, 
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишсизлик камайса, аҳоли фаровонлиги ошади