“Ишонч-Доверие” газеталари ахборот истеъмолчилари орасида ўзининг ўқишлилиги, долзарб масалалар юзасидан таҳлилий мақолалар чоп этаётгани, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётини ёритишдаги фаоллиги билан ном қозонган. Ҳар куни Ўзбекистоннинг барча вилоятларига газетанинг янги сони ўн минглаб нусхада етказилмоқда.
Хўш, “Ишонч-Доверие” мухлисларини 2026 йилда қандай янгиликлар кутмоқда?
Фарғонада бўлиб ўтган газетхонлар билан учрашувда ана шу масала юзасидан фикр алмашилди. Газета бош муҳаррири – Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ҳусан Эрматов таҳририятнинг янги лойиҳалари ҳақида батафсил ахборот бериб, иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтарди. Шунингдек, Ҳусан Эрматовнинг Ўзбекистон Президентининг БМТ 80-ассамблеясидаги иштироки ҳақидаги таассуротлари барчада қизиқиш уйғотди.
[gallery-25539]
Ижодий мулоқотда сўзга чиққанлар “Ишонч-Доверие” газеталари нафақат касаба уюшмалари фаолияти, балки Ўзбекистоннинг ҳар жабҳадаги ислоҳотлари ҳақида тезкор, холис ва малакали ахборот тарқатувчи восита эканини таъкидлашди.
Учрашув якунида газетанинг фаол тарғиботчилари ва муаллифлари таҳририятнинг совғалари билан тақдирланди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/pnqvUctQu_o" title="“Ishonch”-“Doverie” o‘quvchilarning ishonchini qozonmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов(видео), Муқимжон Қодиров(сурат),
ЎзА мухбирлари