Маълумки, 2023 йил 27 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Бу ҳам бўлса Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари самарасидир.

Мазкур қонун билан Жиноят процессуал кодексига киритилган энг муҳим янгилик бу судда ишларни тафтиш тартибида кўриш босқичининг жорий қилинишидир. Шу боис кодекс 510-52121-моддаларни ўз ичига олган ва “Суднинг ҳукми, ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш” деб номланган янги 562-боб билан тўлдирилди.

Жиноят процессуал кодексининг 510-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек ушбу судларнинг туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича апелляция ва кассация инстанциясида чиқарилган ҳукмлари, ажримлари кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида эса жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек ушбу судлар томонидан туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида чиқарилган ҳукмлари ва ажримларитафтиш тартибида кўрилади. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг биринчи инстанция бўйича чиқарилган ва айни шу судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари ҳам Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўриб чиқиладиган ишлар тоифасига киради.

Шунингдек, ушбу судлар томонидан биринчи инстанция тариқасида кўрилган ишлар бўйича апелляция ёки кассация тартибида чиқарилган ҳукмлари ва ажримлари тафтиш тартибида кўриб чиқилади. Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида чиқарилган ҳукмлар, ажримлар шу суднинг Раёсатида тафтиш тартибида такроран кўриб чиқилиши мумкин.

Кодекснинг 511-моддасига асосан маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, жабрланувчи, унинг вакили биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ҳукмлари, ажримлари устидан шикоят бериши мумкин. Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судлари ҳукмларининг, ажримларининг фуқаровий даъвога дахлдор қисми бўйича тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақли.

Судда оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судлари ҳукмларининг, ажримларининг оқлаш сабаблари ва асосларига дахлдор қисми юзасидан тафтиш тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга. Ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судлари ҳукмларининг, ажримларининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақли.

Кодекснинг 5212-моддасида тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор, ҳимоячи (ушбу Кодекснинг 51 ва 52-моддаларида кўрсатилган ҳолларда) жиноят ишини тафтиш тартибида суд мажлисида кўришда иштирок этиши шартлиги белгиланган.

Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ишни тафтиш тартибида кўришда иштирок этишга ҳақли. Жазони ижро этиш муассасасида бўлган ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг иштирок этиши зарурлиги тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал этилади. Мазкур шахслар суд мажлисида бевосита ёхуд видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш орқали иштирок этиши мумкин. 

Тафтиш тартибида кўрилаётган иш бўйича суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишни кўришга монелик қилмайди, бундан суд мажлисида иштирок этиши шарт бўлган шахслар мустасно.

Бундан ташқари, Жиноят процессуал кодексининг 52110-моддасида Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига келиб тушган тафтиш тартибида берилган шикоятлар (хусусий шикоятлар) бўйича қабул қилинадиган қарорлар асоси қайд этилган. Яъни тафтиш тартибида берилган шикоят (хусусий шикоят) унга илова қилинган материаллар билан бирга, зарур бўлган ҳолларда эса жиноят иши талаб қилиб олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси томонидан ўрганиб чиқилади. Шикоятни (хусусий шикоятни) ўрганиб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси ўз ажрими билан суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисида, шикоятни (хусусий шикоятни) иш билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади.

Тафтиш тартибида шикоят (хусусий шикоят) берган шахсга қабул қилинган қарор ҳақида уч сутка ичида хабар қилинади.

Яна бир гап. Кодекснинг 52121-моддасида белгиланишича, тафтиш инстанцияси суди жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Бош прокурорининг ушбу Кодекснинг 485-моддасида назарда тутилган асосларга кўра билдирилган протести (хусусий протести) бўйича тафтиш тартибида такроран кўриб чиқади. Ишни тафтиш инстанцияси судида такроран кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Кодекснинг 485-моддаси 6 ва 7-бандлари ҳамда 5217-моддаси талабларини истисно этган ҳолда ишни тафтиш тартибида такроран кўриб чиқиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан чиқарилган ҳукм, қарор узил-кесилдир.

Шуҳрат КАМОЛОВ, Хоразм вилоят суди раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишларни тафтиш тартибида кўриш суд-ҳуқуқ ислоҳотлари самарасидир