Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳудудида қуввати 1 573 мегаватт бўлган “Сирдарё–2” иссиқлик электр станцияси қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда. Лойиҳани 2026 йил июнь ойида ишга тушириш мўлжалланган. У фаолият бошлаши билан мамлакат иқтисодиёти ва аҳолисининг электр энергиясига бўлган талабининг қарийб 17 фоизи қондирилади.

Замонавий буғ-газ технологияси асосида барпо этилаётган мазкур станция йиллик 10 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариши режалаштирилган. Бундан ташқари, ҳар йили 2 миллиард куб метрга яқин табиий газ тежалади, атмосферага чиқадиган зарарли моддалар миқдори кескин камаяди. Мутасаддилар таъкидлашича, мазкур иншоот келгусида қайта тикланадиган энергия манбалари билан интеграция имкониятини ҳам кучайтиради.

“Сирдарё–2” қурилиши 2023 йил март ойида бошланган. Лойиҳага Хитой, Қатар ва Япония компаниялари сармоя киритиб, “Enersok” қўшма компанияси ташкил этилган. Қурилиш ишларига Туркия, Покистон ва Франциядан ҳам мутахассислар жалб этилган. Айни вақтда майдонда 1,5–2 минг нафар ишчи меҳнат қилмоқда, уларнинг камида ярми маҳаллий аҳоли вакилларидир.

— Асбоб-ускуналар ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари режага мувофиқ кетмоқда. Лойиҳа тугаллангач, Ўзбекистон халқи ишончли электр энергияси билан таъминланади, — дейди лойиҳа раҳбарининг ўринбосари, хитойлик мутахассис Жинг Ҳонгру.

Унинг сўзлари бежиз эмас. Чунки станция ишга тушгач, нафақат иқтисодий самарадорлик, балки экологик барқарорликка ҳам хизмат қилади. Яъни ишлаб чиқариш ҳажми ортиши билан бирга, табиий ресурслар тежалади, атмосферага чиқадиган зарарли чиқиндилар миқдори камаяди.

Мамлакатимизда энергетика тизимини модернизация қилиш ва янги қувватларни ишга тушириш ишлари изчил давом этмоқда. Президентимиз қиймати 3,7 миллиард долларлик 18 та янги қувватни ишга тушириш, 6 та йирик лойиҳа қурилишини бошлаб берди. “Сирдарё–2” ана шу кенг кўламли ислоҳотлар манзарасининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

“Ўзбекистон Қаҳрамони” Мирзааҳмад Шоимов бу ҳақда шундай дейди:

— Станция қурилиши — юртимиздаги улкан ўзгаришларнинг ёрқин ифодаси. Бу халқимиз учун ёруғ келажак тимсолидир.

Дарҳақиқат, Сирдарёнинг қўнғир тупроғида қад ростлаётган бу улкан иншоот нафақат вилоят, балки бутун мамлакат, ҳатто минтақа энергетик харитасини ўзгартириши кутилмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишлар якунлангач, юртимиз ишончли электр энергияси билан таъминланади