Ишлаб чиқариш 120 фоизга ошади
Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Ўзагромашсервис” уюшмаси тизимидаги машина-трактор паркларини қишлоқ хўжалик техникалари билан таъминлашда имтиёзли лизинг хизматларини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Ўзагромашсервис” уюшмаси тизимидаги машина-трактор паркларини қишлоқ хўжалик техникалари билан таъминлашда имтиёзли лизинг хизматларини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.“Ўзагромашсервис” уюшмаси тизимида 13 ҳудудий машина-трактор парклари бирлашмаси, 174 туман машина-трактор парки филиали, йигирмадан зиёд қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш, саноат ишлаб чиқариш ва автотранспорт корхонаси фаолият кўрсатмоқда.
Уюшма тизимидаги таъминот ва таъмирлаш корхоналари жорий йилда дала ишларида қатнашадиган техника воситалари ва ғалла ўриш комбайнларини мавсумий дала ишларига тайёрлаш учун жойларга эҳтиёт қисмлар, қишлоқ хўжалиги шиналари ва бошқа турдаги моддий-техник ресурсларни етказиб берди.
Тизимдаги “ЎзКейссервис” қўшма корхонаси ва унинг вилоятлардаги бўлимларида “Нью-Холланд” ғалла ўриш комбайнлари, “TL 100”, “TS 135”, “Т-7060” русумларидаги ҳайдов тракторлари, чигит экиш сеялкалари, омочлар каби техника турларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
“Ўзагромашсервис” уюшмаси тизимидаги корхоналар жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар учун механизация ва техник хизмат кўрсатишни 112,7 фоизга, саноат ва таъмирлаш корхоналари ишлаб чиқаришни 120 фоизга етказишни режалаштирмоқда.