Меҳнатга оид муносабатлар янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида мустаҳкамланган норма ва қоидалар асосида тартибга солинади. “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун шу йил 28 октябрь куни Президентимиз томонидан имзоланган бўлса, шу санадан олти ой ўтиб, кодекс кучга киради.

Хўш, янги кодексга қандай эҳтиёжлар бор эди? Унда қандай янгиликлар, афзалликлар ўрин олган? Бу борада Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратулло Одинаев билан суҳбатлашдик. 

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси устида жуда узоқ вақт иш олиб борилди. Бу табиий, албатта. Чунки кодекс кичик ҳужжат эмас, айниқса, меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган кодекс ҳар томонлама мукаммал бўлиши лозим. Айтингчи, Меҳнат кодексини янги таҳрирда қабул қилишга қандай эҳтиёж ва зарурат мавжуд эди?

– Меҳнат кодекси муҳим ҳужжатлардан бири саналади. Зеро, ҳаётимизда энг кўп дуч келинадиган муносабатлар бу меҳнат фаолиятига оид муносабатлардир. Шундай экан, ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш муҳим ҳаётий масалалардан бири ҳисобланади. 

Меҳнат кодексининг янги таҳрирда қабул қилинишига бир қатор зарурият ва омиллар сабаб бўлди. Булар ҳақида батафсил тўхталиб ўтмоқчиман. Амалдаги Меҳнат кодекси 1995 йилда қабул қилинган бўлиб, ўтган давр мобайнида меҳнат муносабатларида, меҳнат бозорида қатор янгича тартиблар юзага келди. Масалан, ўша даврда хусусий секторнинг иқтисодиётдаги улуши атиги 21 фоиз бўлган бўлса, бугунги кунда бу 83 фоиздан ошган. Яъни, иш берувчиларнинг кўп қисми хусусий секторга тўғри келмоқда. Бу эса, ўз навбатида, янги меҳнат инструментлари ҳамда меҳнат муносабатлари шаклларининг кенгайиб бораётганидан далолат беради.

Амалдаги Меҳнат кодексида жамиятимиздаги барча соҳаларда вужудга келаётган меҳнат муносабатлари ҳамда ушбу меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатлар тўлиқ тартибга солинмаган эди. Шунингдек, унда белгиланган нормаларга риоя этишда бир қанча зиддиятлар, ҳар хил талқин қилишлар мавжуд эди.

Амалдаги кодексда айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинмаган. Меҳнат кодексимизнинг бошқа бир қатор қонун ҳужжатларига зид бўлган нормалари ҳам бор эди.

Умуман, 1995 йилдан буён ўтган даврдаги меҳнатга оид ўзгаришларни, бугунги замон талабларини қонунчилигимизда мустаҳкамлаш мақсадида Меҳнат кодекси янги таҳрирда ишлаб чиқилиб, қабул қилинди. 

–Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида белгиланган муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтсангиз.

– Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида 100дан ортиқ янги нормалар белгиланди ёки тегишли нормалар ўзгартирилди. Деярли барча меҳнат муносабатларини тартибга солувчи нормалар қайтадан батафсил кўрсатиб ўтилди ва аниқлаштирилди.

Иш берувчиларни тоифалари бўйича — масалан, микрофирмалар, якка тартибдаги тадбиркорлар, уй хўжалиги эгалари томонидан фуқаролар меҳнатидан фойдаланиш жараёнини тартибга солувчи алоҳида соддалаштирилган тартиблари жорий этилди. Амалдаги Меҳнат кодексида белгиланган барча нормалар мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхоналар учун бир хил мажбурий эди.

Бундан ташқари, ходимларнинг тоифалари бўйича меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланди. Яъни, айрим тоифадаги ходимлар — аёллар ва оилавий мажбуриятларни бажариш билан шуғулланувчилар, 18 ёшга тўлмаган ходимлар, вояга етмаганлар, масофавий ишчилар, касаначилар, якка тартибдаги тадбиркорларда ёлланиб ишлайдиган шахслар, уй ишчилари, меҳнат шароитлари ўта оғир ва ўта зарарли ишларда ёки ноқулай иқлим шароитида ишлайдиган ишчилар, ташкилотлар раҳбарлари ва коллегиал органлар аъзолари, шунингдек, транспорт ходимлари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва профессионал спортчилар, шу билан бирга, чет эллик ишчилар билан боғлиқ меҳнат муносабатлари алоҳида нормалар билан тартибга солинди.

Яна асосий ўзгаришлардан бири ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун олти ойгача синов муддати қўллаш мумкинлиги белгиланди. Амалдаги таҳрирда эса синов муддати барча ҳолларда 3 ой этиб белгиланган эди.

Бундан ташқари, ходимни бошқа иш берувчига вақтинча бир йилдан кўп бўлмаган муддатга хизмат сафарига юбориш амалиёти белгиланди. Амалдаги таҳрирда бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш мумкин эмас эди.

–Янги таҳрирдаги кодексда мослашувчан иш вақти режими жорий этилиши ўз аксини топган. Бунда ходим ўзининг шароитига қараб иш вақтини белгилаши мумкинми?

– Дарҳақиқат, кодекснинг муҳим жиҳатларидан бири бу — мослашувчан иш вақти режими, яъни  ходимлар иш кунининг бошланишини, тугашини ва умумий давомийлигини муайян доирада уларнинг ўзи тартибга солишига йўл қўйилиши жорий этилмоқда. Амалдаги таҳрирда эса бундай тартиб йўқ эди. 

Яъни, ходим бирор сабаб билан иш вақтини мослаштириши мумкин. Дейлик 8 соатлик иш тартибида эрталаб 9:00дан 18:00гача ҳамма учун иш вақти бўладиган бўлса, ходим ўз хоҳишига кўра, 8:00дан 17:00гача ёки 10:00дан 19:00гача ишлаши мумкин. Яъни иш вақтининг умумий давомийлигини муайян доирада уларнинг ўзи тартибга солишга йўл қўйиши жорий этилди. Бу тартиб, албатта, фуқароларга қулайлик яратишга хизмат қилади.

Умуман, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган тартиб-қоидалар меҳнат муносабатларини бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда тартибга солишга, фуқароларга қулайлик яратишга қаратилгани билан долзарб аҳамиятга эга. 

ЎзА мухбири

Муҳтарама Комилова 

суҳбатлашди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишга қабул қилишда 6 ойгача синов муддати қўлланилиши мумкин