Президентимизнинг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган мазкур мономарказ вилоятдаги ишсиз фуқароларни ҳунар ўргатиш орқали бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Марказнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ва бошқалар бугунги кунда аҳолининг ишсиз қатлами бандлигини таъминлаш масаласига ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётгани ва бунинг учун жойларда ишсиз фуқароларни ҳунарга ўргатиш бўйича барча шароитларга эга марказлар фаолияти йўлга қўйилаётганини таъкидлаб ўтди.  

Ушбу марказни ташкил этиш учун Қарши шаҳридаги саноат касб-ҳунар коллежи биноси лойиҳа асосида 16 миллиард сўм маблағ эвазига капитал реконструкция қилинди. Қўшимча тартибда мономарказ Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан меҳнат бозорида талаб юқори бўлган 10 та ўқитиладиган касблар (тикувчи, аёллар ва эркаклар сартароши, косметолог, ошпаз, қандолатчи, сантехник, электрик, пайвандловчи, юк кўтарувчи кран оператори, қурилиш соҳаси) бўйича замонавий жиҳозлар билан таъминланди.

Мономарказда 32 та йўналишда касбга тайёрлаш, хорижий тиллар, рақамли технологиялар ва тадбиркорликни ўргатиш курслари ташкил этилади. Йиллик ўқитиш қуввати 2 минг 790 нафар.

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда 843 нафар ишсиз ва иш қидираётган шахслар мономарказда ташкил этилган касбга тайёрлаш ўқув курсларига касб-ҳунар ўрганиш учун мурожаат қилган. Шунингдек, 76 нафар фуқаро хорижий тиллар, 124 нафари рақамли технологияларни ўргатиш ва 27 нафари тадбиркорлик асосларини ўрганиш курсларига ўқиш истагини билдирган.  

[gallery-2954]

Мономарказда 2021 йилда иш қидирувчи, ташкиллаштирилган тартибда хорижий меҳнат миграциясига кетмоқчи бўлган фуқаролар, нодавлат ўқув марказлари битирувчилари ва бошқа аҳоли тоифалари учун WorldSkitis стандартлари асосида 10 ишчи касблар бўйича касбий малакани баҳолаш маркази ташкил этилади. Касбий малакани баҳолаш марказида ишчиларга малака разрядини ва мутахассисларга малака тоифасини бериш бўйича ўтказилган имтиҳонларни муваффақиятли топширганларга диплом ёки сертификат билан бирга WorldSkitis малака паспорти берилади.  

Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН), “Молодые профессионалы (WorldSkitis Russia)” иттифоқи ҳамда бошқа таълим ва касбий малакани баҳолаш муассасалари билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини касб-ҳунарга ва рус тилига ўқитилишини ташкил этишда ҳамкорлик ўрнатилади. Жумладан, мономарказда Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) томонидан касб-ҳунар ва рус тилини ўргатиш ўқув курслари ташкил этиш учун алоҳида ўқув хонаси ажратилган.  

Бундан ташқари, Бирлашган Араб Амирликлари, Япония ва Жанубий Корея давлатларидаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда араб, корейс ва япон тилларини ўргатиш курслари ташкил этиш режалаштирилган.  

Ўлмас Баротов,  

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ишга марҳамат” мономаркази иш бошлади