Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан “Ўзбекистон касаба уюшмалари – 120 йиллик ишонч ва бирдамлик” мавзусида журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Нурафшон шаҳрида ташкил этилган дастлабки учрашувда вилоят Кенгаши раиси Сайёра Файзиева ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, ўтган давр мобайнида эришилаётган натижалар хусусида маълумот берди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси энг йирик жамоат ташкилоти сифатида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялашга муносиб ҳисса қўшмоқда. 120 йиллик тарихига эга бўлган мазкур ташкилот 2025 йилда ушбу санани кенг нишонлашни режалаштирган. Бевосита Тошкент вилояти касаба уюшмаларининг тарихи эса 1958 йилдан бошланган.

Кейинги йилларда ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор кучайди. Тошкент вилоятида иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик жорий йилнинг 1 ярим йиллигида 2 миллиард 131 миллион сўм қарздорликдан аниқланган бўлиб, шундан 700 миллион 700 минг сўм маблағ ундирилди. Ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида касаба уюшмаларининг ёрдами билан 2 минг 204 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.

2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури доирасида ногиронлиги бўлган шахслар ва ўзгалар парваришига муҳтож кишилар, кам таъминланган ёш оилалар, ишламайдиган пенсионерлар, юбилей саналарини нишонлаётган ходимлар, икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган ёш оналар моддий қўллаб-қувватланди. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга шартнома пулини қисман тўлаш ишлари амалга оширилди.

Пресс-тур иштирокчилари Чирчиқ шаҳридаги қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластери “Агро Теч Кластер”да ишчи-ходимларга яратилган шароитлар билан танишди. Таъкидлаш жоиз, кластернинг ишга туширилиши натижасида мавжуд ва янги яратилган иш ўринларида фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг 14 фоизини аёллар, 22 фоизини эса ёшлар бандлиги таъминланишига имконият яратилди. Тошкент шаҳридан қатновчи ишчи-ходимлар учун бепул транспорт қатнови йўлга қўйилган.

– 2023 йилнинг апрель ойида корхона ишчи-ходимларнинг ташаббуси билан касаба уюшмаси аъзосига айланиб, жамоа шартномаси қабул қилинди, – дейди мазкур ташкилотнинг касаба уюшмаси раиси Гулширин Юлибоева. – Бу орқали ходимларнинг муаммолари аниқлаб, уларни биргаликда бартараф этиш имконияти пайдо бўлди. Корхона касаба уюшмаси ташаббуси ва маблағлари ҳисобига байрамлар, маданий-маърифий тадбирлар ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари, ходимлар ўртасида турли мусобақалар, танловларнинг ўтказилишига имконият яратилмоқда. Аҳамиятлиси, меҳнат фаолияти мобайнида ўз фидойилиги билан намуна бўлган, ўз вазифасига масъулият билан ёндашадиган ишчи-ходимлар доимий тақдирланади.

Кластерда ички туризмни ривожлантиришга ҳам аҳамият қаратилган. Ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларига саёҳатлар ташкил этилмоқда.

Шунингдек, пресс-тур иштирокчилари Бўстонлиқ туманидаги “Севарсой” санаторийси фаолиятини ўрганди. Мазкур мажмуа денгиз сатҳидан 1 минг 600 метр баландликда, ғарбий Тяньшань тоғи ва Қоржонтовнинг пастки қисмида жойлашган. Санаторийда бир вақтнинг ўзида 150 нафар дам олувчиларга тузли ғор, уқалаш хоналари, замонавий сузиш ҳавзаси, тадбирлар ўтказишга мўлжалланган замонавий конференц зал доимий хизматда.

Иштирокчилар ҳудуддаги “Ниҳол” оромгоҳида болаларнинг дам олиши ва соғломлаштириш жараёнлари билан ҳам яқиндан танишди. Ушбу муассаса 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни кунларда 4-мавсумда болаларга 10 нафардан зиёд тарбиячи ва бошқа мутахассислар хизмат қилмоқда.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишчи-ходимлар манфаатлари ҳимояда