Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида вилоят суди, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси вилоят Кенгаши, Бандлик бош бошқармаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Корхона, ташкилот ва муассасаларда иш берувчи ва ходим ўртасидаги долзарб муаммоли масалаларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда иш берувчилар томонидан меҳнатга доир қонун ҳужжатлари нормаларини амалиётда тўғри қўллаш, ходимларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, меҳнат шартномаларининг ғайриқонуний равишда бекор қилинишининг олдини олиш бўйича ўзаро фикр алмашилди. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилган. 

– Жорий йилнинг 5 ойи давомида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (туман) судлари томонидан ишга тиклаш билан боғлиқ низоларга оид 67 та иш бўйича ҳал қилув қарори чиқарилиб, 33 та иш бўйича даъволар қаноатлантирилган, 34 та иш бўйича эса даъволар қаноатлантиришдан рад қилинган, – дейди вилоят судининг судьяси Феруз Ҳамидов. – Мана шу рақамлардан ҳам кўриниб турибдики, айрим иш берувчи корхона раҳбарлари ходимни меҳнат қонунчилигига зид равишда ишдан бўшатиб, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилган. 

Семинарда касаба уюшмалари ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи орган бўлсада, бугунги кунда улар ходимлар манфаатини тўлиқ ҳимоя қилолмаётгани, ходимлар судга даъво ариза билан мурожаат этиш учун белгиланган даъво муддатларини ўтказиб юбораётгани, қўлланилган интизомий жазолар устидан ўз вақтида муносабат билдирмаётгани каби ҳолатларга тўхталиб ўтилди. 

Семинар сўнгида иш берувчи ташкилотлар ходимлар бўлими мутахассислари ва ҳуқуқшунослари билим ва малакасини янада ошириш бўйича ўқувлар ташкил этишга келишиб олинди. 

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишчи-ходимлар манфаатини ҳимоя қилиш – долзарб вазифа