Президентимиз раислигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишларда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш, инвестиция ва экспорт ҳажмини ошириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт, экология ҳамда ижтимоий соҳаларда 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган асосий устувор вазифалар ва йўналишлар белгилаб берилди.

Ушбу белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг ишчи гуруҳлари жойларда ўрганишлар олиб бормоқда. Гуруҳлар томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа, Беруний ва Нукус туманларига чиққан ҳолда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича белгиланган вазифаларнинг ижро этилиш ҳолатини ўрганиб бориш  мақсадида  соҳалар бўйича ишлаб чиқилган сўровномалар бўйича  ўрганишлар олиб боришга  келишиб олинди.  

Ишчи гуруҳ томонидан белгиланган вазифалар ижро этилиш ҳолатини ҳар ойнинг охирги ҳафтасида мониторинг қилиш, мамлакатни 2024 йилда ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича белгилаб берилган ҳар бир вазифанинг мазмун-моҳиятини жойларда тушунтириш ишларини ташкил этишда жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш, бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлашуви натижасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқиш ва бошқа масалаларга тўхталиб ўтилди.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳнинг дастлабки манзили Элликқалъа туманидан бошланди. Даставвал  депутатлар тумандаги уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш ва транспорт соҳаларидаги вазифаларнинг бажарилиши устидан парламент назоратини амалга ошириш юзасидан “Элликқалъа” овул фуқаролар йиғинидаги янги  массивда олиб борилаётган  қурилиш ишлари ўрганилди. Ўрганишлар давомида қурилиш соҳасида коррупциянинг олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида “Шаффоф қурилиш”, давлат бюджети ҳисобидан қилинадиган барча харидларни амалга оширишга мўлжалланган “Е-ombor”, шунингдек, қурилиш материаллари классификатори электрон платформасини, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва овоз бериш механизмини жорий этишга қаратилган “Менинг ҳудудим” платформаларини ишга тушириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ва уларнинг самарадорлиги, аҳоли учун қурилаётган биноларнинг сифати,  қулайлиги  масалалари муҳокама қилинди. Янги массивда жорий йили 10 та 5 қаватли уйнинг қурилиши режалаштирилган бўлса, бугунги кунга келиб 6 та уйнинг  қурилиш ишлари олиб борилмоқда.  

Ишчи гуруҳ кейинги манзил тумандаги “Ақча-кўл”да туристик рекреацион ҳудудини ташкил қилиш ва инфратузилмани барпо этиш борасида амалга оширилаётган ишлар  билан  ҳам яқиндан танишди.  Мазкур ҳудудда пудратчи “Қирққиз махсус қурилиш” МЧЖ жамоаси томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.  

“Сахтиён” шаҳарча фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи томорқачи хонадонлари фаолияти ҳам ўрганилди. Жумладан, аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, йилига 3 мартагача ҳосил олишга эришиш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш, маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилинди. Жойларда иссиқхоналарни ташкил этиш орқали қўшимча иш ўринларини яратиш ва аҳолини банд қилиш, маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича ишларни ўрганиш мақсадида мазкур маҳалладаги “Умидбек-Одилбек” МЧЖ томонидан ташкил этилган лимон етиштиришга ихтисослаштирилган иссиқхона фаолияти ўрганилди.    

Депутатлар иссиқхона фаолияти билан яқиндан танишар экан, ўзларининг фикрларини билдирди. Ишчи гуруҳнинг ўрганиш ишлари туманларда давом этмоқда.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб бормоқда