«Ишбилармон»нинг фириби божхонада фош бўлди
«Ишбилармонлар» томонидан юртимизда яратилаётган имкониятларга қарамай, божхона назоратидан яширган ҳолда ноқонуний равишда товарларни олиб кириш ҳолатлари учраб турибди.
Божхона органлари ходимлари томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида маҳсулотларни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Жумладан, Навоий вилояти халқаро аэропортида «Истанбул – Навоий» авиарейси билан келган юклар божхона ходимлари томонидан юк эгаси ҳамда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда курьерлик жўнатмалари орасига божхона назоратидан яширилган ва ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий оғирлиги 200 кг.га тенг қиймати 60 миллион сўм бўлган “ADLYA” TOBACCO ёзувли чилим чекиш мосламаси учун хомашёлар борлиги аниқланди.
Айни пайтда тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ЎзА