“Ишбилармон аёл-2023” кўрик-танловининг Амударё туман босқичи бўлиб ўтди. Унда 15 нафарга яқин тадбиркор, фермер ва ҳунарманд опа-сингилларимиз иштирок этди.

Танловда  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, шу орқали аҳоли бандилиги ҳамда турмуш фаровонлигини ошириш йўлида ўз салоҳияти, интилиши билан ютуқларга эришаётган аёллар иш фаолияти, келгусидаги режалари ҳақида сўзлаб бердилар. Улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.

- 2018 йилда “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури асосида банкдан кредит олиб, “Тамара текстиль” корхонасини очдим, - дейди танлов иштирокчиси Тамара Юсупова. - Ҳозирги кунда корхонада олтмишдан зиёд хотин-қиз иш билан таъминланган. Улар тикаётган турли бичимдаги либослар, хусусан, мактаб формалари  республикамиз бозорларида харидоргир бўлмоқда. Шунингдек, корхона маҳсулотлари Қирғизистон Республикасига экспорт қилинади.  

[gallery-12881]

Шундай қилиб, танлов ҳакамлар  ҳайъати  хулосасига кўра, 3-ўрин якка тадбиркор Дилноза Назаровага,  2-ўрин яна бир якка  тадбиркор  аёл Саломат Раҳимбоевага насиб этган бўлса, 1-ўринга  “Тамара текстиль” МЧЖ раҳбари Тамара Юсупова муносиб деб топилди ҳамда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишбилармон, салоҳиятли ва интилувчан