Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилояти Кенгашининг “Аёллар қаноти” томонидан “Ишбилармон аёл – 2025” кўрик танловининг Навоий шаҳар босқичи ўтказилди.

Унда Навоий шаҳрида фаолият олиб бораётган 20 дан ортиқ тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди.  

2016 йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур кўрик танлов натижасида вилоятда қатор тадбиркорлик субъектлари, корхона ва ташкилотларда 60 га яқин партиянинг қуйи бўғини ташкил этилиб, мингдан ортиқ хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди.

Танловда дастлаб тадбиркор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда тадбиркор, ишбилармон, ҳунарманд, фермер хотин-қизларнинг маҳсулотлари, миллий йўналишдаги либослар намойиш этилди. Танловни ҳамкор ташкилотлар, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгаши депутатларидан иборат Ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.  

Баҳолаш жараёнида иштирокчиларнинг лойиҳа Низомига мувофиқ, хотин-қизлар учун қўшимча янги иш ўрни яратганлиги, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб бўйича ўқитган, бандлигини таъминлаган ва ҳаётда ўз йўлини топиб кетишида кўмаклашганлиги эътиборга олинди. Шунингдек, ишлаб чиқарган маҳсулотларига ўз брендининг мавжудлиги, фаолият туридан келиб чиқиб экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, аҳолига кўрсатаётган хизматининг сифати ҳамда фаолиятида ҳаётга татбиқ этиб келаётган янги инновацион ғоялари ҳам мавжудлиги кўриб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринга Мустақиллик маҳалласида фаолият олиб бораётган “Сузани Зарина” бренди асосчиси, 100 дан ортиқ хотин-қизларни доимий иш билан, 400 дан ортиқ хотин-қизларни эса мавсумий иш (касаначилик) билан таъминлаган тадбиркор Зарина Ҳамидова муносиб кўрилди ва танловнинг вилоят-ҳудудий Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.  

– Фаолиятимни бошлаганимга 20 йилдан кўпроқ вақт бўлди, – дейди З.Ҳамидова. – 3 йил аввал “Сузани Зарина” номли брендимни рўйхатдан ўтказдим. Ҳозирги кунда АҚШ, Россия, Туркия, Қирғизистон, Тожикистон, Германия, Исроил, Афғонистон каби 10 дан ортиқ мамлакатларга “Сузани Зарина” бренди остидаги ўз маҳсулотларимизни экспорт қилмоқдаман. Корхонамиз маҳсулотларини сотишда онлайн савдога кўпроқ эътибор беряпман. Келгусида экспорт географиясини янада кенгайтирган ҳолда кўпроқ хотин-қизлар бандлигини таъминлашга ҳаракат қиламан.

Танлов якунида барча ғолиб ва совриндорларга партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишбилармон аёллар сафи кенгаймоқда