Маълумки, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш барасида уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш орқали моддий фаровонлигини ошириш мақсадида қатор амалий тадбирларни ташкил этиб келмоқда.

Шундай тадбирлардан бири “Ишбилармон аёл – 2025” кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари тизимли равишда ўтказилмоқда. Хусусан, тадбир доирасида Бекобод туманида ҳам фидойи тадбиркор аёллар яна бир бор кашф этилди.

Кўрик-танловда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳайитов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Виктор Пак, Атхам Назирқулов, Галия Райханова, партия вилоят ҳамда туман Кенгашлари мутасаддилари, туман ҳокими Зайнилобиддин Низомиддинов, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлари, тадбиркор ва фермер аёллар иштирок этди. 

Танловда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар туб мазмун-моҳиятини кенг тарғибот-ташвиқот қилишда, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизлар ўзаро беллашди. 

Очилиш маросимида бугун мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, уларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари, самарали бизнес юритишлари учун барча имкониятлар мужассам эканлиги таъкидланди. 

Тадбиркорликнинг турли йўналиш ва соҳаларда илғор фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўзларининг инновацион янгиликларга бўлган интилишлари, ғоя ва ташаббуслари билан ибрат намунаси бўлаётганлари айтилди. Танлов доирасида ташаббускор ишбилармон, тадбиркор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. 

Кўргазма павильонларида тадбиркор, ишбилармон, ҳунарманд, фермер ва томорқа ер эгалари ўз маҳсулотларини намойиш қилди. Бундан ташқари, хотин-қизлар раҳбарлик қилаётган ишлаб чиқариш, МЧЖ, оилавий корхоналарда тайёрланган брендлар кўрсатилди. Турли қўл меҳнати буюмлари, тўқувчилик, бадиий безак санъати сингари ҳунармандчилик намуналари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойиш этилди. 

– Бу кўрик-танловда “Аёллар дафтари”да турган, моддий ва маънавий қўллаб-қувватланиш натижасида дафтардаги рўйхатдан чиқишга эришиб, ўзи сингари бошқа хотин-қизларни жамлаб, уларга ҳунар ва касб сирларини ўргатиб, молиявий фаровонликка эришишларига кўмаклашаётган аёллар қатнашмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Галия Райханова. – Буларнинг бари юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси, десак муболаға бўлмайди. Шунингдек, аёлларнинг тадбиркорлик фаолияти оила даромадини ошириб, турмуш даражасининг яхшиланишига, фарзандларнинг таълим олиши ва соғлиғини мустаҳкамлашга замин яратади. Бу қашшоқликни камайтиришга ҳам ёрдам беради. 

Ҳакамлар ҳайъати белгиланган талаблар доирасида беллашган ташаббускор ишбилармон аёлларни адолатли баҳолади. Айниқса, хотин-қизлар учун қўшимча янги иш ўрни яратгани, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни маълум касб-ҳунар бўйича ўқитгани, бандлигини таъминлагани, қолаверса, ҳаётда ўз ўрнини топиб олишда кўмаклашгани, фаолият туридан келиб чиқиб экспортга йўналтирилгани каби ташаббуслар алоҳида инобатга олинди. 

Кўрик-танлов ҳайъатининг якуний қарорига кўра, фахрли учинчи ўринга “Обод Хуршидабону” фермер хўжалигида 10 нафар доимий ва 32 та мавсумий иш ўрнини яратган Зулфия Абдураимова муносиб деб топилди. Иккинчи ўринга тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида фаолият кўрсатиб, 100 нафар ишчи ўрни яратган салоҳиятли тадбиркор “XON QIZI” МЧЖ раҳбари Шоҳида Эрматова лойиқ кўрилди.

Танловнинг биринчи ўрнини фермер хўжалигида 28 та ишчи ўрни яратган “Боқиева Назира” фермер хўжалиги раҳбари Назира Боқиева қўлга киритиб, ҳудудий республика босқичига йўлланма олди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишбилармон аёллар беллашди