Қиш учун қанча кўмир бор?
Пандемия кўпгина соҳаларга ўзига хос тарзда салбий таъсир ўтказди.
Пандемия кўпгина соҳаларга ўзига хос тарзда салбий таъсир ўтказди.
Буни кўмир саноатида ҳам кўриш мумкин.
Мисол учун, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги корхоналар 2,2 миллион тонна кўмир ишлаб чиқарди. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда маҳсулот 158 минг тоннага камайганини кўрсатади.
Давлат статистика қўмитасининг ахборот хизматидан маълум қилишларича, кўмир ишлаб чиқариш ҳажми йилдан йилга ўзгариб бормоқда.
2017 йил 4,0 миллион тонна кўмир қазилган бўлса, 2018 йилда 4,2 миллион, 2019 йилда эса 4,1 миллион тонна кўмир қазиб олинган.