Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани адлия бўлими томонидан жорий йилнинг июнь ойида “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусидаги ҳуқуқий акцияси доирасида давлат органлари ва ташкилотларида ўтказилган сайёр қабуллар ҳамда мониторинг ишлари давомида бир қатор муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

–Жумладан, “Кўприк-қурилиш” трести унитар корхонаси “14-сон кўприк қурилиш отряди”да ишловчи A.A. ва бошқа фуқароларнинг иш ҳақларини ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати иш юритувга қабул қилиб олинди, – дейди Тахиатош тумани адлия бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Aтабек Гулимбетов. – Мурожаатни ўрганиш давомида ходимларга тегишли иш ҳақи тўлаб берилмаганлиги аниқланди.  

Адлия бўлими томонидан киритилган тақдимномага асосан  мазкур корхонада ишловчи ходимларга 3 миллиард 668 миллион сўм иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди