ЮРИДИК КЛИНИКА

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакли ва тизимлари мукофот, устама, қўшимча тўловлар ва рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек, иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади.

Хўш, меҳнатга ҳақ тўланаётганда иш берувчининг айби билан ортиқча иш ҳақи тўланса, уни қайта ундириб олиш мумкинми? Иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаганлик учун мансабдор шахсларга қандай жавобгарлик белгиланади? Ушбу саволларга Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Муҳриддин Шамсиддинов жавоб берди.

– Меҳнат кодексининг 154-моддасига биноан иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлаши шарт.

Мазкур кодекснинг 161-моддасига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин. Иш ҳақи ҳисоб-китобдаги хато натижасида ортиқча тўланган бўлсагина ходим томонидан қайтарилади. Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган ортиқча тўловлар қайтарилмайди. Иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаганлик учун мансабдор шахсларга маъмурий жарима белгиланади.

– Ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўланган иш ҳақини қайта ундириб олиш мумкинми?

– Ҳа, бу ҳолатда қайта ундириб олса бўлади. Чунки Меҳнат кодексининг 279-моддаси 1-қисмига биноан иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиши оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас. Ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно.

– Агар ходим айби билан ортиқча иш ҳақи тўланса, уни қайта ундириб олиш мумкинми?

– Ҳа, бу ҳолатда ҳам қайта ундириб олса бўлади. Чунки Меҳнат кодексининг 279-моддаси 2-қисмига кўра, ходимга у берган ёлғон маълумотлари ёки тақдим этган сохта ҳужжатлари оқибатида тўланган суммалар ундан суднинг қарори ёки ҳукми асосида ундириб олинади.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иш берувчининг айби билан ортиқча иш ҳақи тўланса...