Қатарга кутилмаган сафар уюштирган Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шиа Ас-Суданий Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ва Сурия Президенти Аҳмад Аш-Шараъ билан уч томонлама учрашув ўтказди.

Ироқнинг INA расмий ахборот агентлиги ҳукуматга яқин манбаларига таяниб ёзишича, томонлар минтақадаги сўнгги воқеалар, хусусан Дамашқ билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилган.

Суданий Бағдод Суриядаги ўзгаришларни яқиндан кузатаётганини айтиб, Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларидан норозилигини билдирган. Сурияда инклюзив сиёсий жараённи бошлаш, барча диний, ижтимоий ва миллий гуруҳларни ҳимоя қилиш, шунингдек муқаддас жойлар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига Ироқнинг қатъий ёндашувини тасдиқлаган.

Аш-Шараъ 17 май куни Бағдодда бўлиб ўтадиган Араб лигаси саммитига расман таклиф қилингани ва анжуманда иштирок этишидан мамнунлигини билдирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ироқ Бош вазири ва Сурия Президенти Қатарда учрашди