Юртимизда бизнес юритиш шарт-шароитларни янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиришга оид ислоҳотларни изчил давом эттириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш ва уларни зарур молиявий ва инфратузилмавий ресурслар билан таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Валюта бозори «Валюта билан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва унга асосан тасдиқланган низом ва бошқа ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Низомга кўра, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, «эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин жарима тўлайди.

Бунда 180 кунгача кечикканда – тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда ҳисобланади.

Шунингдек, 180 кундан 365 кунгача кечикканда – тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча жарима белгиланади. 365 кундан ортиқ кечикканда эса тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайди.

Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлаш рад этилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади.

Навоий вилояти бўйича иқтисодий судларда 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллиги давомида мазкур тоифада 19 та ариза кўриб чиқилган бўлиб, ушбу аризаларнинг 14 таси (74 фоизи) қаноатлантирилган, 5 тасини (26 фоизи) қаноатлантириш рад этилган, 2021 йилнинг 5 ойи давомида эса 62 та ариза кўриб чиқилган бўлиб, ушбу аризаларнинг 30 таси (48,3 фоизи) қаноатлантирилган, 32 тасини эса (51,6 фоизи) қаноатлантириш рад этилган.

Жумладан, Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, «Т» хусусий фирмасига ўз вақтида келиб тушмаган ва валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан кечиккани учун тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммаси миқдорида, яъни 40 миллион 417 минг сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.

Аниқланишича, жавобгар билан унинг хориждаги ҳамкорлари ўртасида импорт шартномаси тузилган. Унга асосан, 15.02.2019 йилда жами 1 018 550 Россия рубли миқдоридаги пул маблағлари товарларни импорт қилиш учун тўлаб берилган.

Бироқ жавобгарга ушбу маҳсулотлар етказиб берилмасдан ёки тўланган пул маблағлари қайтарилиши таъминланмасдан, 1 018 550 Россия рубли миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйилган.

Суднинг ҳал қилув қарори билан жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўлланилган.

Лекин иқтисодий судлар томонидан тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳолатлари ҳам мавжуд.

Жумладан, жавобгар “N” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 7698 АҚШ доллари, сўмдаги эквиваленти 79 миллион 594 минг 857 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақида ариза келиб тушган.

Судининг ҳал қилув қарори билан аризани қаноатлантириш рад этилган.

Аниқланишича, жавобгарнинг хориждаги ҳамкорлари ўртасида импорт шартномаси тузилган. Шартномага асосан, хорижий ҳамкорнинг 16.08.2019 йилда жами 25 660 АҚШ доллари, 22.09.2020 йилда жами 10 000 АҚШ доллари, 22.10.2020 йилда 35 620 АҚШ доллари, жами 71 280 АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар товар импорти учун кўчириб берилган. Бироқ сотувчи томонидан ушбу маҳсулотлар етказиб берилмасдан, 25 660 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйилган.

ДСБ талабномасига жавобгар томонидан жавоб берилмаганлиги сабабли судга мурожаат қилган.

Суд кўриш жараёнида тадбиркор томонидан импорт шартномасига асосан маҳсулот олиб келинганлиги аниқланди ва Низом 28-бандининг 10-хатбошисига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда аризани қаноатлантириш рад этилишини инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида хулосага келган.

Шунингдек, ДСБ «Н» МЧЖга нисбатан 901 миллион 613 минг сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.

Аниқланишича, жавобгар ва Белоруссия давлатидаги корхона ўртасида импорт контракти тузилган. Ушбу контрактга асосан, жавобгар 2019 йил март-апрель ойларида жами 145 000 АҚШ доллари миқдорида товар импорти учун тўланган. Ушбу тўланган маблағларнинг 21 002,32 АҚШ доллари 2019 йил июнь ойида қайтариб берилиб, қолган 123 997,68 АҚШ доллари қайтарилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори 10-бандига кўра, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши лозимлиги белгиланган. Яъни, мазкур қарор талабига кўра, жавобгарнинг бугунги кунда муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд эмас.

Шу боис суд ДСБнинг жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этган.

Президент қарори биринчи навбатда тадбиркорлик субъектларининг олиб борилаётган ислоҳотларга, бизнес қонун ҳимоясида эканлигига ишончини оширади. Жамиятда қонунни ҳурмат қилиш ва унинг талабларини сўзсиз бажарилишини мустаҳкамлайди, бош мақсадимиз – демократик ҳуқуқий давлатни қуриш ва аҳолининг турмуш даражасини оширишга олиб келади.

Тимур Абдраманов,Навоий вилоят суди раиси ўринбосари.

Сабит Жакеев,Навоий вилоят суди судьяси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтисодий судлар тадбиркорларнинг ҳақиқий таянчига айланмоқда