Шу кунларда “Рақамли авлод қизлари” Республика танловининг Тошкент вилояти босқичи ўтказилмоқда. Маълумки, 2021 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур танлов хотин-қизларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги билим ва малакасини ошириш, уларни замонавий касбларга йўналтириш ҳамда ишлаб чиққан ғоя ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Шу пайтгача унда 100 минг нафардан зиёд номзодлар қатнашган. Танловда иштирокчилар асосан 16–20 ва 21–30 ёш тоифаларида ўз билим ва тажрибаларини синовдан ўтказмоқда. 

– Президентимизнинг 2025 йил 15 майдаги “Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида бу йил танлов такомиллаштирилди. Яъни рақамли технологиялар, контентлар яратиш билан боғлиқ замонавий касбларни эгаллашга иштиёқи баланд бўлган ўқувчи-ёшларни қўллаб-қувватлаш, саралаб олиш мақсад қилинди. Шу туфайли эндиликда “Рақамли авлод қизлари” танлови ҳам мазкур ташаббус доирасида ўтказилади ва танлов ғолиблари хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади. Қувонарлиси Тошкент вилоятида бу йилги танловда қатнашиш учун 8 минг 10 нафар иштирокчи рўйхатдан ўтган. Номзодлар томонидан таълим йўналишида 2 минг 780 лойиҳа, сунъий интеллект бўйича 2 минг 300 лойиҳа, иқлим ўзгариши борасида 1 минг 50 лойиҳа ва яшил иқтисодиёт йўналишга оид 1 минг 880 лойиҳа тақдим этилди. Иштирокчилар орасида мактаб ўқувчилари, талабалар, АКТ соҳасига қизиқувчи талабалар бор, – дейди Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутахассиси Ўктам Мирзаҳамдамов. 

Танлов қатнашчиларининг лойиҳалари соҳа мутахассислари, мактаб ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан баҳолаб борилмоқда. Ўтган йил ноябрь ойида танловнинг туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтган эди. Ушбу босқичда энг яхши деб топилган ва юқори баҳоланган 121 нафар иштирокчи лойиҳаси вилоят босқичига тавсия этилган. 

Жараёнда ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир қизнинг лойиҳалари тегишли тартибда баҳоланмоқда. Якунда ғолиблар танловнинг Республика босқичида қатнашади. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтидорлиларни саралаш бошланди