Навоий шаҳридаги “Қўғирчоқ театри”да “Иқтидор” мактаб ансамбли республика танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 ноябрдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида миллий чолғу санъати ва маданиятини кенг тарғиб қилиш, уларнинг халқ чолғулари санъатига оид қизиқишларини янада ошириш мақсадида ўтказилган танловнинг туман ва шаҳарлар босқичида иштирок этиш учун вилоятдаги 367 та умумий ўрта таълим мактабларидан 232 нафар мактаб жамоалари онлайн рўйхатдан ўтди.  

[gallery-23038]

8 нафар иштирокчидан иборат бўлган ғолиб жамоалар танловнинг вилоят босқичида ўзаро беллашди.  

Якуний натижаларига кўра, 1-ўринни Навоий шаҳридаги 8-мактабнинг “Наво” жамоаси қўлга киритган бўлса, 2-ўрин Томди туманидаги 16-мактабнинг “Агугай Дўмбира” ва 3-ўрин Зарафшон шаҳридаги 4-мактабнинг “Аманат” жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндор ҳамда фаол жамоалар диплом, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Иқтидор” танлови ғолиблари аниқланди