Тошкент шаҳрида 2020 йил 25 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон ёшлари форумида Президентимиз келажак эгалари – ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг ўй-фикрлари, орзу-истакларини тинглаган эди. Ёш авлод билан бундай учрашувлар Юртбошимизга ғайрат-шижоат бағишлаши, ёшлар мамлакатнинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси экани таъкидланган эди.

Келажакка илк қадам

Марказий кон бошқармасида ишлаб чиқариш фидойилари ва салоҳиятли ёшлар бугун кўплаб топилади. Жамоада тинимсиз изланишлар ортидан ихтирочилар, рационализаторлар сафи борган сари ортиб бормоқда. Бой тажрибага эга устозлар кўмагида тарбияланаётган ёшлар эътирофга молик ютуқларни қўлга киритмоқда. Улардан бири – Бухоро вилоятида оддий ишчи оиласида вояга етган Азамат Ниёзовдир. Бу йигит ёшлигидан физика-математика фанларига қизиққани боис, Бухоро давлат университети ҳузуридаги лицей-интернатга ҳужжат топширди. Ўқиш давомида билимга чанқоқлиги билан устозлари назарига тушди. 2005 йилда лицейни тамомлаган қаҳрамонимиз шу йили Навоий давлат кончилик институти талабаси бўлди. 2009 йилда ўқишни муваффақиятли тугатгандан сўнг илк фаолиятини 3-гидрометаллургия заводи сувни қайта таъминлаш ва компрессор станциясида чилангарликдан бошлади.

Тақдир изми билан Зарафшон шаҳрига кўчиб келган ёш мутахассис 2012 йил “Мурунтов” кони Марказий гамма-активлаштирилган таҳлил лабораториясида назорат ўлчов асбоблари ва автоматика бўйича чилангар, муҳандис, таъмирлаш гуруҳи бошлиғи вазифаларда фаолиятини давом эттирди.

Муваффақият сари

Ақл ёшда эмас, бошда дейдилар. Отаси ва устозлари дуосини олган Азамат янги жамоада аста-секин ихтирочилик қобилияти билан ўзининг нималарга қодирлигини намоён эта бошлади. Бу борада комбинат ташаббуси билан жорий этилган “Йилнинг энг ёш мутахассиси”, “Йилнинг энг ёш касб эгаси”, “Йилнинг энг яхши рационализаторлик таклифи” каби танловлар орзуларига қанот бўлиб, тезда истиқболли кадрлардан бири сифатида танилди. Унинг иқтисодий жиҳатдан самарали, энергия сарфини тежашга йўналтирилган қатор рационализаторлик таклифлари ҳозирги кунда ишлаб чиқаришга жорий этилиб, ўз натижаларини бераётир.

“Тормозловчи нишоннинг хавфсиз ишлаши ва совутиш тизимини яхшилаш” мавзусидаги рационализаторлик таклифи бугунги кунда корхона учун ўзининг иқтисодий самарасини бермоқда. Шунингдек, “Марказий гамма-активлаштирилган таҳлил лабораториядаги гамма-активлаштирилган таҳлил қурилмасида геологик намуналарни таҳлил қилишнинг сонини ошириш” мавзусидаги рационализаторлик таклифи ҳам 2020 йилнинг январь ойида ишлаб чиқаришга жорий этилди.

Шуниси аҳамиятлики, “Гамма-активлаштирилган таҳлил қурилмасидаги тормозловчи нишоннинг радиация фонини камайтириш ва клистроннинг ишлаш соатини ошириш” мавзусидаги ихтирочилик таклифи ҳам 2020 йилнинг апрель ойида ишлаб чиқаришга татбиқ этилди. Бу, ўз навбатида клистрон модуляторидаги юкланишни камайтириб, иш вақтини ошириш ва тормозловчи нишон атрофидаги радиация фонини камайтириш имконини берди.

Қаҳрамонимиз ихтиролар ихлосманди, янгиликлар яратиш, уни амалиётда қўллашга иштиёқи баланд. Нима қилиб бўлсада, иш сифатини яхшилашга, меҳнат унумдорлигини оширишга асқотадиган фойдали янгиликлар яратиш борасида изланишдан чарчамайди. “Мурунтов” конида шундай изланувчан, иқтидорли ёшларнинг борлиги бу – улкан ютуқ, албатта. Азамат Ниёзов ҳам ўз ғоялари билан корхонага фойда келтириш тарафдори. Билимли, янгича фикрлайдиган, касбига ситқидилдан ёндашиб, топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарадиган ходимлар назардан асло четда қолмайди. А.Ниёзов ғамхўр устозлар бошчилигида доимо янги ихтирочилик таклифлари устида изланишлар олиб бораяптики, бу уни доимо янгиликлар яратишга руҳлантирмоқда.

Жорий йилда у Марказий кон бошқармаси иқтидорли ёшлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши рационализаторлик таклифи” танловининг 2-босқичида “Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бўйича энг яхши рационализаторлик таклифи” номинацияси бўйича ғолиблар сафидан ўрин олди.

– Бугунги ютуқларимда аввало, ота-онам ва устозларимнинг ҳиссаси беқиёс, – дейди Азамат. – Уларнинг борига шукр. Устозларимнинг кўмаги, яқинларимнинг қўллаб-қувватлаши билан мақсадим  сари интилишда ўзимда куч ва шижоат топа олаяпман.

Иқтисодий жиҳатдан самарали ихтиролари билан ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, янги техника ва технологияларни жорий этишда фаоллик кўрсатаётган бу каби ёшлар ўз тенгдошларига ибрат бўлгулик ишлари билан муваффақият қозонмоқда. Иқтидорли ёшларнинг ўз салоҳиятларини намойиш этишлари учун комбинат ва Марказий кон бошқармасида етарли шароит яратилган.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, кон бошқармасининг барча таркибий бўлинмаларида ёш ихтирочилар ва рационализаторлар клублари ташкил қилинган, участкаларда эса ёш ихтирочилар ва рационализаторлар тўгараклари фаолият олиб бормоқда. Клублар ва тўгаракларнинг тўлақонли ишлаши учун бўлинмаларда барча зарур шароитлар яратилган. Унинг аъзолари томонидан корхона ёшлари ўртасида фан-техника ижодкорлиги масалалари бўйича кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Тасдиқланган жадвал асосида кон бошқармасининг барча таркибий бўлинмаларидаги ёш ихтирочилар ва рационализаторларни бирлаштирувчи тадбирлар  ўтказилмоқда. Тадбирларда муаммоли масалалар муҳокама қилиниб, уларнинг ечими топилади. Тасдиқланган низомга кўра “Йилнинг энг яхши рационализаторлик таклифи” танловининг I босқичи бўлинмаларда, II босқичи кон бошқармаси миқёсида ўтказилди. Танловда 100 нафарга яқин ёш рационализаторларнинг ижодий таклифлари кўриб чиқилди. I ва II босқич натижаларига кўра олти номинация бўйича 1,2,3-ўрин соҳиблари аниқланиб, “Олтин водий” маданият уйида ўтказилган “Раҳбар ва ёшлар учрашуви”да тегишли диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Олти номинация бўйича ғолиблик ва 1-ўринни қўлган киритган ёш рационализаторларга танловнинг Навоий кон-металлургия комбинати бўлинмалари ўртасида ўтказиладиган якуний босқичга йўлланма берилди.

Мухтасар айтганда, МКБ ёшлари ишлаб чиқариш жабҳасининг ҳар бир соҳасини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келаётир. Бу каби ёшларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатимиз тараққиётини янада мустаҳкамлаш сари дадил қадам ташланаверади.

Болалик орзуларим

– Отамнинг берган тарбия ва ўгитлари менга доимо йўлдош десам, сира адашмайман, – дейди Азамат олис болалик дамларини хотирлаб. – Отамнинг ҳаётини ўзимга идеал қилиб олганман. У киши математика-физика йўналишига қизиққанлари боисми, болалигимданоқ мендаги интилиш ва шижоатни қўллаб-қувватлади. Гарчи оддий ишчи бўлиб ишласаларда, армон бўлиб қолган орзусини мени олий даргоҳда ўқитиш истаги орқали рўёбга чиқарди. Билим олишим, яхши касбни эгаллашимга барча шароитларни яратиб берди. Отам доим орзуларга, кўзланган мақсадларга етишиш учун тинмай меҳнат қилиш керак, – дерди. Бу далдадан доимо маънавий куч олар эдим. Ҳатто ҳозир ҳам ҳамиша оила бошлиғи – отамнинг маслаҳатларига амал қилиб кам бўлаётганим йўқ. Ҳали-ҳануз отам билан ҳаммаслак ва ҳамфикрмиз. Бу эса ҳаётимда жуда қўл келаяпти...

Оилам – бахтим

– Ўқишимни тугатиб, касб эгаси бўлганимдан кейингина оила қуришни ўйлаганман, – дейди Азамат Ниёзов оиласи ҳақида гапирар экан. – Мени тўла-тўкис тушунадиган умр йўлдошини танлаганман. Турмуш ўртоғим билан Сардор ва  Гўзал исмли шириндан-шакар фарзандларимизни вояга етказаяпмиз. Улар менинг бутун борлиғим. Бола ширин бўлади, уларнинг ҳар бир хатти-ҳаракатини кузатиб дилимда беқиёс завқ туяман. Бор меҳримни фарзандларимга беришга ҳаракат қиламан. Турмуш ўртоғим Мунира Фаттоева “Мурунтов” кони Марказий гамма-активлаштирилган таҳлил лабораториясида лаборант бўлиб ишлайди.

Касбига меҳр қўйган киши, чарчоқни ҳис қилмай, ҳатто вақти ҳам қай тарзда ўтаётганлигини билмай қолади. Инсон зоти бир ерда қотиб қолмаслиги, доимо ўз устида ишлаши керак. Мақсадни тўғри қўйган ҳолда кўнглидаги истаклари йўлида изланишдан тўхтамаслиги лозим. Мен ҳам ўзимни катта ҳаёт пиллапоялари бошида, деб ҳисоблайман. Бор билим ва тажрибамни юксак мақсадларга эришиш йўлида сафарбар этаяпман, – дея суҳбатимизни якунлади А.Ниёзов.

Унинг бу сўзлари ниҳоятда самимий ҳамда эзгу ниятлари рўёбга чиқишига тўла ишонса бўлади. Қаҳрамонимизнинг бугунги интилиши, ютуқларини кўпайтириш йўлидаги амалий фаолияти ҳам шундан далолатдир.

Дилдора КАРИМОВА,

Марказий кон бошқармаси

ахборот хизмати муҳаррири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтидор бахтга етаклайди