Сўнгги йилларда дунё бўйлаб кузатилаётган жазирама иссиқ, қурғоқчилик, кучли шамол ва ёнғин, бир сўз билан айтганда иқлим ўзгариши инсоният ҳаётига қанчалар жиддий таъсир кўрсатаётгани яққол намоён. Ҳар йили қайд этилаётган рекорд ҳарорат, океан қизиши, муз тез эриши ва сув ресурслари камайиши нафақат экологик хавфсизлик, балки глобал иқтисодий барқарорлик ва инсон саломатлиги учун ҳам жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, Ер ҳарорати охирги юз йилликда ўртача 1,2 даража кўтарилган. Афсуски, шу кичик рақам сайёрамиз иссиқлик мувозанатини кескин ўзгартирмоқда.

Иқлим ўзгаришининг асосий сабаби сифатида атмосферада буғ гази миқдори ошиши кўрсатилади. Саноат инқилобидан бошлаб ёнилғи маҳсулотлари кенг миқёсда қўлланиши, транспорт воситалари кўпайиши, ўрмон кесилиши, саноат чиқиндиси ҳажми ортиши натижасида карбонат ангидрид, метан каби газлар миқдори кўпайган. Бу моддалар Қуёш нурини атмосферада ушлаб қолиб, глобал исиш жараёнини тезлаштиради. Оқибат – ёзда дунёнинг турли ҳудудлари +50°С гача қизиб, шаҳар ҳавоси ёмонлашди, экологик муҳит издан чиқди.

Юқори ҳарорат нафақат одамлар саломатлиги ва кундалик ҳаётига, балки қишлоқ хўжалигига ҳам кучли зарба бермоқда. Иссиқ тўлқин ва қурғоқчилик туфайли далада ҳосилдорлик камайиб, сув ресурсларига талаб кескин ортмоқда. Аллақачон миллионлаб аҳолини қийнаётган ушбу муаммо 2050 йилга келиб янада долзарб тус олиши тахмин қилиняпти.

Тоғ музи тез эриши кўплаб дарёларнинг келажакдаги оқимига салбий таъсир қилиши аниқ. Марказий Осиё минтақасида мазкур жараён тўғридан-тўғри аҳоли турмуши, қишлоқ хўжалиги ва саноат фаолиятига таъсир қилади. Амударё ва Сирдарё суви камайиб бориши, Орол бўйидаги экологик вазият мураккаблашиши ўта салбий ҳолатни тасдиқловчи асосий мисоллардир.

Фавқулодда ҳарорат билан бирга ўрмон ёнғини кўпайиши ҳам глобал экологик инқирозни чуқурлаштирмоқда. Канада, Греция, Туркия, Австралия, Бразилия каби мамлакатларда юз миллионлаб гектар ўрмон ёниб кетди. Натижада нафақат табиатга бевосита зарар етяпти, балки атмосферага беҳисоб карбон тарқаляпти. Ўрмон ҳудуди қисқариши табиий равишда карбонат ангидрид ютилишини камайтиради, иқлим исиши жараёнини янада тезлаштиради.

Экотизим бузилиши ҳайвон ва ўсимликлар ҳаётига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда – кўплаб турлар йўқолиш хавфи остида қолган.

Айни жараён замирида шаҳарлар кенгайиши, саноатлаштириш ва режалаштирилмаган урбанизация ётади. Бетон ва асфальт қоплама иссиқликни ютиб, қайта чиқаради. Натижада мегаполис нисбатан сезиларли даражада исийди. Энергия истеъмоли ортиб, электр тақчиллиги яққол сезилади, экологик босим кучаяди. Ҳаво ифлосланиши аҳоли соғлиғига жиддий хавф туғдиради. Айниқса болалар, қариялар ва сурункали касаллиги бор шахслар орасида нафас йўли, юрак-қон томир тизими касалликлари кескин кўпаймоқда.

Бугунги кунда илм-фан, технология ва сиёсат ушбу жараённи секинлаштириш ва ҳолатга мослашиш йўлларини изламоқда. Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, чиқиндини камайтириш, экологик қонунчиликни кучайтириш ва аҳоли хабардорлигини ошириш иқлим ўзгаришига қарши курашнинг энг муҳим воситаларидир. Табиийки, бу чораларни глобал ҳамкорликсиз амалга ошириб бўлмайди. Ҳар бир давлат, ҳар бир корхона ва ҳар бир инсон табиатни асраш, келажак авлод учун экологик хавфсиз муҳит яратиш учун масъулдир.

Жазирама ёз, кучли тўфон ёки тутундан қорайган осмон шунчаки табиат инжиқлиги эмас, балки инсониятга қаратилган аниқ огоҳлантиришдир. Ер курраси биздан кескин чора кўриш, онгли яшаш ва табиатга ҳурмат билан қарашни сўрамоқда. Зеро, иқлим ўзгаришининг ўта хавфли оқибати ночор ҳолатни юзага келтириш мумкин.

Масаланинг моҳиятига чуқурроқ назар ташланса, иқтисодий эҳтиёжи ва яшаш стандарти билан табиат имконияти ўртасидаги номутаносиблик яққол кўзга ташланади. Асрлар давомида Ер биосфераси ўз-ўзини тиклаш қобилияти билан фарқланган бўлса-да, охирги ўн йилликларда технологик ривожланиш суръати ва ресурслардан фойдаланиш ҳажми табиий тикланиш тезлигини ортда қолдирди. Ҳозир глобал ишлаб чиқариш, энергия истеъмоли ва транспорт тизими кескин кенгайиши натижасида атмосферага кўтарилаётган чиқинди Ернинг табиий “айланма” имкониятидан анча устун. Бу эса иссиқлик тўпланиши, сув айланиши туркуми бузилиши, шамол ва ёғингарчилик мувозанати ўзгаришига сабаб бўлмоқда.

Бугунги кунда дунёнинг кўплаб ҳудудларида қиш юмшаб, баҳор ва куз қисқариши, ёз эса узайиши кузатилмоқда. Мазкур  жараён қишлоқ хўжалигида мавсумий режани ўзгартириб, сув тақсимотини мураккаблаштирмоқда. Суғориладиган ҳудудларда сув танқислиги кучайиб, тупроқ намлиги пасаймоқда. Натижада ер деградацияси, чўлланиш ва ўсимлик қатлами йўқолиши тезлашган. Хусусан, Марказий Осиё мамлакатларида сўнгги йилларда тупроқ унумдорлиги пасайиши, чўл кенгайиши ва шўрланиш кучайиши намоён бўлмоқда. Бу жараён озиқ-овқат хавфсизлигига ҳам жиддий хавф туғдиради, чунки ҳосил миқдори камайган сари нарх ошади, аҳоли эҳтиёжини таъминлаш қийинлашади.

Иқлим ўзгаришининг яна бир жиддий оқибати – экологик миграция. Сув ресурси камайиши, ҳосилдор ер камайиши, қирғоқ ҳудудларини сув босиши ва ўрмон ёнғини одамларни яшаш жойини ўзгартиришга мажбур қилмоқда. Айрим халқаро тадқиқотлар 2050 йилга бориб дунё бўйлаб 200-250 миллиондан ортиқ одам иқлим сабаб мажбурий миграция ҳолатига тушиши мумкин. Бу янги демографик босим, ижтимоий тенгсизлик, иқтисодий зиддият ва эҳтимолий геосиёсий кескинликка олиб келиши эҳтимолини кучайтиради.

Айни шароитда давлатлараро ҳамкорлик, илмий ёндашув ва экологик сиёсат мувофиқлаштирилиши жуда муҳим. Сўнгги йилларда ишлаб чиқилган “Париж келишуви”, “БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадлари”, “яшил иқтисодиёт” ташаббуси ва углерод мувозанати бўйича халқаро стратегия иқлим ўзгаришини жиловлашга қаратилган. Бинобарин, мазкур ташаббуслар муваффақияти ҳар бир давлатнинг амалий ёндашуви, миллий қонунчилик қатъийлиги ва аҳолида онгли қараш шаклланишига боғлиқ.

Қолаверса, экология масаласи фақат давлат зиммасида эмас – жараёнда корхоналар, тадқиқот марказлари, нодавлат ташкилотлар ва айниқса фуқаролар жамияти ҳам фаол иштирок этиши лозим. Ҳар бир инсон кундалик турмушда учрайдиган кичик экологик ҳолатда ҳам тўғри қарор қабул қилиш орқали вазиятни ижобий томонга ўзгаришга ҳисса қўшиши мумкин: энергияни тежаш, чиқиндини камайтириш, дарахт экиш, сувни тежаш, транспорт воситасидан онгли фойдаланиш, экологик масъулиятга амал қилиш. Сиртдан оддий кўринган бу қадриятлар металлургия корхонасидан тортиб, шахсий уй хўжалигигача, барча тизимлар учун муҳим умумий маданият асосидир.

Замонавий илм-фан шуни кўрсатмоқдаки, иқлим ўзгаришининг олдини олиш учун вақт чекланган. Глобал ҳарорат ўсиши 2°С дан ошса, Ерда ортга қайтмас жараён бошланиши мумкин. Шу боис бугунги ҳаракат эртанги кун барқарорлиги ва хавфсизлигини белгилайди.

Табиат инсониятга дарс берувчи энг буюк устоз – огоҳлантиради, сабоқ беради, менсимаганларни кечирмаслиги ҳам мумкин.

Шундай экан, жазирама ёз давом этиши ёки аксинча, кескин совуқ юзага келиши, сув камайиши, ҳаво ифлосланиши ёки шамол кучайиши – буларнинг бари бизни бир нарсага чорлайди: табиатга қайта эътибор, масъулият ва ҳурмат.

Инсон ва табиат ўртасидаги мувозанат бузилган ҳар қандай ҳолат охир-оқибат инсоннинг ўзига қайтади. Бугунги авлод, айниқса ёшлар, бу ҳақиқатни чуқур англаб, барқарор келажакни таъминлашда етакчи бўлиши лозим.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқлим нега ўзгармоқда? Ёхуд табиат биздан хафами?