Уйғониш чақириғи, ўзликни англаш туйғуси, истиқлол учун кураш йўлининг бош қаҳрамонлари бўлган жадид боболаримиз маънавий-маърифий, адабий-илмий, моддий-техникавий соҳаларда янгиликка интилиб яшашди. Улар мустамлака шароитида, ҳукмрон сиёсий мафкура доирасида қолоқликдан қутулишнинг ягона йўли – миллий онгни ислоҳ этган ҳолда, анъанавий маданиятни дунё маданияти тизимида қайта кўриб чиқишда эканини англаб етганлар.

Жадидларнинг орзуси ўзликни, миллатни таназзулдан чиқариш, илғор халқлар қатори жаҳон маданияти тизимидан жой олиш, ўз маданиятини дунё оммасига танитишдан иборат эди. Улар мамлакат тараққиёти учун илм-фан, маориф энг биринчи зарурат деб ҳисоблашди. Президентимиз ташаббуси билан 2024 йилнинг илк кунидаёқ “Жадид” номи билан янги газета дунё юзини кўрди. Аввало, мазкур нашр юртдошларимизни жадидларимизнинг ғояси, мафкураси, мақсади билан янада яқинроқ таништиради. 

Бугунги суҳбатда “Жадид” газетаси чоп этилиши учун қай даражада эҳтиёж юзага келгани, жараёнга қандай тайёргарлик кўрилгани, нега алоҳида эмас, балки бошқа бир адабий газета ўрнида ташкил этилгани, шунингдек, жадидчилик илми хорижий мамлакатларда қандай баҳоланиши билан боғлиқ саволларга жавоб излаймиз. Суҳбатдошим “Жадид” газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо.

– Суҳбатимиз аввалида “жадид” сўзига таъриф бериб ўтсангиз? Сизнингча, жадидчилик нима? Биз учун ушбу таълимотни ўрганиш нечоғли зарур?

– Аслида, “жадид” сўзи арабчадан таржима қилинганда “янги”, “янгилик тарафдори” маъноларини англатади. Мантиқан, ҳаётни янгилашга ҳаракат қилувчи, курашувчи инсонлар тоифаси “жадидлар” дейилган. Тарихдан маълумки, жадидчилик XIX аср иккинчи ярмида қрим татар халқининг ёрқин вакили, зиёлиси Исмоил Гаспиралининг фаол ташаббуси, ҳаракати билан юзага чиққан. Албатта, жараён биргина Гаспиралининг номи билан боғлиқ эмас, балки ўша пайт Чор Россияси таркибида бўлган мусулмон туркий халқлар орасида етилган бир вазият туфайли рўй берган. Яъни, зиёлилар онгида туркий мусулмонлар илм олиши керак, бошқа халқлар, ўзини етакчи ҳисоблаган миллатлар билан тенглашиши керак, ҳуқуқ, билим, дунёқараш нуқтаи назаридан юксаладиган вақт келди, деган фикр аллақачон шаклланган эди. Нафақат қрим татарлари, балки озарбайжонлар, туркистонликлар ичида ҳам мана шундай қараш ҳукмрон эди. 

Ҳеч қандай ғоя эҳтиёжсиз дунёга келмайди, талаб бўлмаса, илдиз отмайди. Қарангки, тахминан 1870-80 йилларда дастлабки жадидчилик мактаблари Боғчасаройда очилган бўлса, орадан бор йўғи 10-15 йил ўтиб худди шундай жадид мактаблари Тошкент, Бухоро, Хива ва Қўқонда ҳам ташкил этилади. Демак, тараққиёт шунчалик тез ёйилган, ғоя тез юққан ва Туркистонда жадидчилик янги босқичга кўтарилган.

Биз ҳозир бор-йўғи йигирма нафарча жадид номини биламиз, холос. Таниқли шоир, ёзувчи бўлганликлари учун ҳам халқимиз уларни яхши билади. Ваҳоланки, Туркистонда бу ҳаракатни, ғояни қўллаб-қувватловчилар жуда ҳам кўп бўлган, чунки жадидлар  кўрди-ки, дунё тараққий этиб бормоқда, бошқа миллатлар, дейлик, французлар, инглизлар, немислар ривожланяпти.  “Биз, туркистонликлар не аҳволда қолиб кетяпмиз, бунга сабаб нима?” деган савол уларга тинчлик бермаган. Жадидлар ҳақли равишда жоҳиллик, қолоқликнинг сабаби илмсизликда, нодонликда ва хурофотда деб билишган. Бунга қарши илмни йўлга қўйиш, янги мактаблар очиш орқали дунёвий билимларни ўргатиш, диний илмни ҳам мантиқий тарзда бирга олиб бориш масаласини кўтаришган. Айнан шу ғоя, шу фикр жадидларни бирлаштирган.

Демак, маслак битта, душман ҳам маълум – хурофот, жоҳилият, қолоқлик. Бундай вазиятда халқ иллатга қарши бирлашади, маслакдошлар топилади, албатта. Қайси ғоя илдиз отса, қанот ёзса, зарурат ва эҳтиёж туфайли юзага чиқади. Баъзилар “жадидлар орасида ўша пайт “қадимчилар” тоифаси ҳам бор эди, улар эски мактаб усулини маъқуллаган, эскилик тарафдори бўлган, мавжуд қолипни, андозани ҳимоя қилган” деган фикрни айтишади. Aслида, ундай эмас. Жадидчилик ҳаракати, жадидлик масаласи шу даражада мураккабки, икки тоифада ҳам бир-бирига қарши қараш, зид фикр, масалалар учраган. Жадидлар орасида эски мактаб таълимини қўллаб-қувватлаган, шу билан бирга, Европада кенг ёйилган дунёвий фанларни ҳам ўрганиш керак деган зиёлилар бўлганидек, “қадимчилар” орасида ҳам дунёвий илмни ўрганишга рағбат билдирганлар бисёр эди. Шунинг учун бир тоифани қаттиқ қоралаш, бошқа гуруҳни оқлаш ярамайди. Энг илғор жадидлар – Абдулла Aвлоний, Беҳбудий ёки Фитратлар ҳам бир-бирига қарши фикр билдирган ва бу табиий ҳол, деб тушунилган.

– “Жадид” газетаси чоп этилиши учун қанчалик зарурат бор эди? Бунга қандай тайёргарлик кўрилди?

– Президентимиз ўтган йил 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида жадид боболаримизнинг миллий тараққиётни ҳар томонлама жадаллаштириш, зиёлилар, ижодкорларни бирлаштиришга дахлдор ташаббуслари қатори “Жадид” газетасини таъсис этиш ғоясини ҳам қўллаб-қувватлаб, нашрнинг илк сонини йилнинг биринчи кунида чоп этиш таклифини илгари сурди. Биз шу куннинг эртаси, яъни 23 декабрдан янги газетани чиқариш ҳаракатини бошладик ва 1 январда илк нишона сонини чиқардик. Бошида қийналсак керак, муаммо кўп бўлса керак, деб ўйлагандим, лекин бир нарсани англадимки, зиёлиларимиз нашр учун тайёр экан. Кўпчилик бизга  долзарб мақолалар, ўринли таклифлар бера бошлади. Биз ҳурмат қилган зиёлиларнинг аксарияти янги нашрга ҳисса қўшишга интилишини кўриб, мамнун бўлдик.

Демак, шу газетани кутган инсонлар тоифаси бўлган. Кейинроқ газета миллат учун зарурлигини ҳис қилган, идрок қилган одамлар ҳам кўпайди. Ўзимнинг ҳам хаёлимдан “Шунча газета бор, қанча нашр ёпилиб кетяпти, одамлар газета ўқимай қўйди қабилидаги фикрлар урчиган бир пайтда янги газета очиш машаққат эмасмикан?”, деган ўй ўтди. Кўрдик-ки, зарурат бор, хайрихоҳлар кўп экан. Мана, ҳозирги кунда таҳририятимизга юборилган мақолалар орасидан энг сараларини танлаб олишга мажбур бўляпмиз. Материал жуда кўп. Ҳатто, айнан жадидчилик мавзусига оид 10-15 сонга етадиган мақолалар бор, бироқ газетани юз фоиз бир мавзуда, бир йўналишда чоп этиш ҳам тўғри эмас. Биз энди “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг вориси сифатида адабиётни, санъатни ҳам тарғиб қилишимиз керак. Шунинг учун ҳам мақолалар, фикр-мулоҳазалар, акс-садолар орасидан танлаб-танлаб чоп этяпмиз. Қизиқарли, бир-бирини такрорламайдиган, ташаббускор битикларни, хайрли ишларини тарғиб қилса арзийдиган қаҳрамонларни олиб чиқяпмиз.

Мана, кечаги сонимизда ҳам Фарғонанинг Учкўприк туманида ўз ҳисобидан халқ учун кутубхона қуриб берган тадбиркор Aраббой Мараҳимов тўғрисида мақола бердик. Халқимиз орасида бундай инсонлар кўп, улар, қайсидир маънода, жадид боболаримиз ишини давом эттирмоқда. Айни пайт газета 17 минг нусхада чиқяпти, нашрнинг ижтимоий тармоқдаги каналлари обуначилари сони қисқа муддатда 2 мингтага яқинлашди. Ҳар куни 100-200 одам каналимизга қўшиляпти. Қувонарли жиҳати, нашримизнинг ўз ўқувчиси, муаллифлари бор. Бу газетанинг иқболи баланд бўлишидан далолат беради.

Биласизми, ўз даврида жадид боболаримизни ўйлантирган масалалар – ортиқча исрофгарчилик, тўйлардаги дабдабабозлик, аза мавзуси, лоқайдлик, танбаллик каби иллатлар бугун ҳам кун тартибида. Муаммолар, қайсидир маънода, оёғимизга тушов бўлиб турибди. Бундай ҳолатларга қарши бирга курашишимиз керак. Бу курашда энг муҳим воситалардан бири газета бўлади, албатта.

– Жадидлар замонида халқимиз маълумотни асосан, китоб ўқиб олган. Кейинчалик жадид боболар саъй-ҳаракати билан газета шаклида босма нашрлар вужудга келди. Ўша даврларда одамлар китобни титилиб кетгунча, газетани эса охирги ҳарфигача ўқиган. Яъни, ахборот мутолаа орқали олинган. Ҳозирги тараққиёт асрида ахборот олиш учун манба кўп, лекин кўпчилик китоб ёки газета ўқимай қўйган. Бари бир, мутолаа завқини ҳеч нима беролмаса керак. Одамлар мутолаага қайтмаётганига сабаб яхши асар камлигими ёки мазмундор нашрлар етишмаслигими? Умуман, тезкор ахборот даврида газеталар қанчалик “жон сақлаб” қола олади, деб ўйлайсиз?

– Ҳамма даврнинг ўз фожиаси, камчилиги бўлганидек, ютуғи ҳам бўлади. Биз “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси адади саккиз юз мингдан ошган, “Ёшлик” журнали миллион нусхада чиққан пайтларга гувоҳмиз. Устозларимизнинг китоблари юз минг нусхада чоп этилганини кўрганмиз. Бугун эса китобга муносабат ўзгарди, буни ҳам ҳаққоний баҳолаш керак. Ҳозирги китобхон ёки газетхон ўша пайтлари китобдан олган ахборотни бугун ижтимоий тармоқлардан, телевидениедан оляпти. Биласизми, инсон доим ахборотга ташна, шу ташналикни қондириш керак. Бир пайтлар биз ўқиган шеърлар замирида пинҳона қалб исёни бўларди, севги изҳори бўларди, ҳақиқий ватанпарварлик туйғуси бўларди. Биз ўқиб, завқланиб, шундан куч олардик. Ҳозир шу эҳтиёж ижтимоий тармоқ ёки бошқа воситалар орқали қондирилаётган экан, энди биз айнан китобхон қавмни, китобхон тоифани, “эстет”лар деймиз уларни, яъни, “хос”ларни тарбия қилишимиз керак. 

Мушоҳадага чорлайдиган жиҳат шуки, бугун шеърият бутун дунё бўйлаб ачинарли аҳволда. Масалан, биз борган, кўрган давлатларда ҳам энг машҳур шоирлар китоби 500 нусха, нари борса 1000 нусха атрофида чоп этилади. Европа ва Aмерика томонларда наср ҳали ҳам етакчи, шеърият эса деярли ўлган. Бунинг сабаби нимада? Ўйлашимча, шеърият уларда бадиий фильмларга кўчган. Шеъриятнинг кўп жиҳатларини фильмлар, тасвирий санъат асарлари, картиналарда кўриш мумкин. Гўзалликка ташналик қўшиқда, мусиқий оҳангда кўринади. Шу маънода айтмоқчиманки, адабиётни, китобий, бадиий гўзалликни илғайдиган, тушунадиган авлод тарбия қилинсагина, шундай тоифа шаклланади.

Газета масаласига келсак, айни пайт газета чиқариш бутун дунёда ҳам у қадар тараққий этган эмас. Тўғри, масалан, “Washington post”, “The New York Times” ёки немисларнинг машҳур газеталари ҳали ҳам оммабоп. Сабаби, уларнинг ўзига “хос” ўқувчилари бор. Уларда газета ўқийдиган авлод шаклланган. Фақат бу нашрларнинг кўпчилиги реклама сифат, сиёсат ёки маълум бир тоифа манфаати учун хизмат қилади. “Литературная газета” ёки ўзимизнинг “ЎзАС”га ўхшаган адабий газеталар, деярли, йўқ. Бўлса ҳам жуда кам нусхада чиқади.

– Маълумки, чинакам истеъдод соҳиби қалб исёни ичра, жадид мисоли курашиб яшайди. У миллати юксалиши, юрти тараққий этишини чин дилдан истайди. Дейлик, Шавкат Раҳмоннинг “Ёвга терс қараган мусулмон эмас” сатрида, Асқар Маҳкам, Аъзам Ўктам, Рауф Парфи шеърларида ўзгача исёнкор руҳ бор, ғоя бор. Ёки сизнинг “Жадидлар” номли шеърингизда ҳам буни илғаш мумкин. Бугун ҳақиқатан жадидларга эҳтиёж борми ёки замонамиз жадидлари сифатида кимларни эътироф эта оласиз?

– Биласизми, бугун фалончи жадид, десангиз, киши кўз олдига Беҳбудий ёки Чўлпон келади-да, “Йўғ-е, мумкин эмас” дейди. Aбдулла Қодирий айтганидек, ҳар бир даврни ўз қаҳрамонлари бўлади. Бугун холис ният билан илм масканлари бунёд этаётган, ҳатто мактаб қуриб ўз номини ошкор қилмаётган саховатпеша одамларимиз бор. Таълимга янгича йўналиш татбиқ қилиб дарс ўтаётган ёки ўз ўқувчисини жаҳон даражасига олиб чиқиб, беминнат ўқитаётган устозларимиз бор.

Кимки қайси соҳада янгиликка интилаётган бўлса ва шу йўналишда муваффақиятга эришаётган бўлса, ўшани жадид боболаримиз издоши, десак бўлади. Фақат бу ҳаракат фанга, таълимга, илмга, маърифатга ва энг асосийси эзгуликка асосланган бўлсин. Бизда “жадид” тушунчасига умумий қараш шуки, орамиздаги илм, маънавият билан халқни олға бошлашга хизмат қилаётган, элни маърифатли қилиш учун фидойилик кўрсатаётган инсонларни жадид деб атаймиз. Уларга “Сиз жадидсиз” дейдиган бўлсак, кўпчилиги ўзини ноқулай ҳис қилади, чунки бу номнинг юкини, залворини яхши билишади.

Газетамизнинг “Бугуннинг жадидлари” рукнида фаолияти ёритилган Aраббой Мараҳимовга сим қоқиб, “Сиз ҳақингизда мақола ёзмоқчимиз” деганимизда, у киши “Йўғ-е, мени жадид деб ёзманглар, бу жуда катта масъулият”, деган фикрни билдирди.

Энди тасаввур қилинг: асл жадид боболаримиз бойлигидан, шахсий мулкидан, ҳаловатидан, керак бўлса, оиласидан кечиб, халқни маърифатли қиламан, дея ўз ҳаётини қурбон қилганлар. Шу маънода, бугун мана шундай фидойиликни юрагига жо қилган инсонлар ўз йўналишида нимадир эзгу ишни беминнат, бетаъма қилаётган бўлса, шуларни бугунги куннинг жадидлари, деб аташ мумкиндир.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/sEBTm_00lmU" title="Iqbol Mirzo: Jadidlar johillik, qoloqlikning ildizi ilmsizlikda, deb bilishgan" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ўткир AЛИМОВ суҳбатлашди.

ЎзA

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқбол Мирзо: Жадидлар жоҳиллик, қолоқликнинг илдизи илмсизликда, деб билишган (+видео)