Аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжлари йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу эса уй-жойлар барпо этиш ва қулай шартлар асосида аҳолига тақдим этиш, ипотека бозорини такомиллаштиришни тақозо этади.

Бугунги кунда тижорат банклари ипотека кредитларини бюджет маблағлари ва ўз маблағлари ҳисобидан ажратмоқдалар. Шу билан бирга, Осиё тараққиёт банкидан жалб этилган қарз ҳисобидан Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси орқали ипотека кредитлари қайта молиялаштирилмоқда.  

Аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш мақсадида бозор тамойиллари асосида тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этиш зарурати юзага келмоқда.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилган “Ипотека кредити бозорининг ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси айнан шу масала билан боғлиқ.  

— Аҳолининг уй-жойларга ўсиб бораётган эҳтиёжини қаноатлантириш учун бозор тамойиллари асосида тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этиш зарур, — деди депутат Ж.Абдурасулов. — Бунинг учун ипотека бозорини узоқ муддатли ресурслар билан таъминлашда фақат давлат бюджети ёки ташқи қарз маблағларини жалб этмасдан ипотека бозоридаги воситалардан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Одатда банк ипотека кредитини ажратганидан сўнг ушбу маблағлар қайтишини 20 йил кутиши керак. Банклар ажратилган маблағлар айланмасини тезлаштириш учун ушбу кредитларнинг ўзини актив сифатида ишлатади. Бунинг воситаларидан бири бу гаров хатини расмийлаштириш ҳисобланади.  

Гаров хатини бошқа шахсга ўтказиш фуқаро учун ипотека кредити шартларини ўзгартирмайди ва унга қўшимча мажбуриятларни юкламайди. Фақат кредит бўйича тўловларни қабул қилувчи шахс ўзгаради, холос. Кейинчалик банк гаров хатларини таъминот сифатида ишлатиб, бошқа молиявий институтлардан қарз маблағларини жалб қилиши мумкин бўлади.  

Амалдаги қонунчиликда гаров хати механизмини такомиллаштириш орқали ипотека бозорига узоқ муддатли ресурсларни жалб этиш ва ипотека кредитини актив сифатида муомалага киритиш назарда тутилган. Мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонунга онлайн тартибда ёки давлат хизматлари марказига бориш орқали гаров хатини расмийлаштириш ва гаров хати билан боғлиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда. 

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши гаров хатини расмийлаштириш, уни бериш, ипотека кредитини қайта молиялаш жараёнини соддалаштириш, вақт ҳамда харажатларни тежаш имконини беради, кредит олувчиларга енгилликлар тақдим этади. Шунингдек, тижорат банкларининг халқаро молия бозоридан инвестицияларни жалб этиш имконияти ошади.  

Савол-жавоб ва қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.  

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ипотека кредитлари бўйича гаров хати онлайн тартибда расмийлаштирилади