Фуқаролар ушбу қарор билан уй-жой олиш учун ўзлари хоҳлаган жойдаги хусусий қурилиш ташкилотларига мурожаат қилишлари мумкин.

Жорий йилнинг 1 май куни имзоланган Президентимизнинг “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ипотека кредити асосида аҳолига уй-жой берилиши тизимида энг муҳим ҳужжатлардан бири десак адашмаган бўламиз.

Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ипотека кредити бозорини янада ривожлантириш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жойлар қурилишига кенг жалб қилиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ушбу қарор қабул қилинди.

Янги жорий этилган қарорда билан белгиланган тартиблар орасида аҳамиятга моликларидан бир – хусусий пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга рухсат этилганидир.

Шунингдек, ушбу қарорда, 2020 йил 1 майдан бошлаб 2022 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларга хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган квартираларни (коробка) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга рухсат берилганлиги белгиланди.

Фуқаролар ушбу қарор билан уй-жой олиш учун ўзлари хоҳлаган жойдаги хусусий қурилиш ташкилотларига мурожаат қилишлари мумкин. Бунда улар ўртасида шартнома тузилади. Кейин фуқаро тижорат банкларига мурожаат қилиши мумкин ва ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этган ҳолда ипотека кредитларини олишлари мумкин бўлади.

Ипотека кредитлари миқдори ҳам ўзгарди. Бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдорлари қўйидагича белгиланди:

– қишлоқ жойларида 2 хонали квартиралар учун 174 миллион сўмдан 240 миллион сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 224 миллион сўмдан 320 миллион сўмгача;

– шаҳарларда 2 хонали квартиралар учун 180 миллион сўмдан 240 миллион сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 232 миллион сўмдан 320 миллион сўмгача;

– Тошкент шаҳрида 2 хонали квартиралар учун 198 миллион сўмдан 264 миллион сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 255 миллион сўмдан 352 миллион сўмгача.

Эндиликда, бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдорлари белгиланди ҳамда энди фуқаролар ушбу белгиланган энг кўп миқдоргача ипотека кредитларини олишлари мумкин бўлади. Фақатгина ипотека кредитининг энг кўп миқдорлари белгиланди холос, бозордаги уй-жойларнинг нархларининг энг кўп миқдорлари эмас.

Бундан ташқари, яна бир енгиллик сифатида ипотека кредит муддатининг узайтирилиши айтиш мумкиндир. Шу қаторда, бугунга қадар ажратилган ипотека кредитлари муддати 15 йилдан 20 йилга қадар узайтирилди. Янги тартиб билан, ипотека кредитининг энг кам муддати 15 йил ва энг кўп муддати 20 йил этиб белгиланди.

Маълумки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ–5886-сон Фармонига мувофиқ 2020 йил 1 мартдан бошлаб айрим шахсларга, шу жумладан кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тўланади.

Бундай тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 ноябрьда эълон қилинган ПФ-5886-сонли “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгилаб қўйилган.

Субсидиялар — даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлардир.

Ҳар бир ҳудудда қуриладиган уй-жойлар сонидан келиб чиқиб, йил давомида ажратиладиган субсидиялар миқдори ҳақида Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда тегишли ҳокимликлари томонидан оммавий ахборот воситаларида маълумот берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ–5886-сон Фармонига мувофиқ 2020 йил 1 мартдан бошлаб ДХМлар ёки my.gov.uz портал орқали фуқароларга субсидиялар бериш учун ариза қабул қилиш бошланган. Аризалар 2020 йил 1 октябрига қадар қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига субсидия олиш учун ариза берувчи белгиланган мезонларга мос келишини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради.

Эслатиб ўтамиз, мазкур маблағлар фақатгина уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.

Субсидия олувчи фуқаролар 18 ёшдан 60 ёшгача бўлиши керак. Агар фуқаро меҳнат мигранти бўлганда, унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин.

Субсидия берилиши учун авваламбор масъул органлар вакилларидан шакллантирилган махсус комиссия ариза берувчиларга ижтимоий мезонлар бўйича балл беради.

Масъул органлар — ички ишлар бўлими, молия бўлими, давлат солиқ инспекцияси, бандликка кўмаклашиш маркази, кадастр корхонаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимликлари, иштирок этувчи тижорат банклари. Буларнинг ҳаммаси ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ҳаққоний эканлигини текшириш учун керак.

Ижтимоий мезонлар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни аниқлашга хизмат қилади. Балл тўплаш учун мезонларга талабгор ва (ёки) унинг оиласининг даромади (шаҳар ва қишлоқ жойлари учун алоҳида кўрсаткичлар белгиланган), турар жой мақоми (ижара ёки шахсий мулк), ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлар (меҳнат мигрантлари, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ёлғиз аёллар ва ҳоказо), шунингдек, оилада ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар инобатга олинган.

Субсидия олиш учун қандай маълумотларни тақдим этиш керак?

– паспорт;

– оила аъзоларининг паспорти ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва вояга етган фарзанди(лари) бўлганда) ва фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари (агар вояга етмаган бўлса) нусхаси;

– никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолларда) ва оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолларда);

– доимий прописка жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;

– доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартира карточкасининг (17-шакл бўйича) нусхаси;

– ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ҳамда ушлаб қолинган даромад солиқлари ҳақида маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

Субсидия олиш учун талабгорлар ижобий жавоб олган тақдирда, фуқаро ўзининг танловига кўра субсидияни уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга қаратилган маблағ шаклида олиши мумкин бўлади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак, 1 майдан кучга кирган қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 2020-2021 йиллар давомида уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан Президентимизнинг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан тегишли ҳудуд учун белгиланган субсидиялар сонини 1,3 бараварга ва суммасини 40 фоизгача оширишга рухсат берилди.

Бекзод Сафаров , Давлат хизматлари Агентлиги 
Қашқадарё вилоят бошқармаси
бошлиғи ўринбосари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ипотека кредити ва субсидия тўғрисида нималарни билишимиз керак?