Ипотека банкнинг собиқ ходими кирдикорлари
У 98 та ижро ҳужжатлари бўйича фуқароларга қарздорликлари тўлангани тўғрисида сохта квитанцияларни тақдим қилди
Бухоро вилоятининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда АТИБ “Ипотека банк” Бухоро вилояти филиали касса шоҳобчаси кассири фуқаро Н.Ҳ. 98 та ижро ҳужжатлари бўйича фуқароларга қарздорликлари тўлангани тўғрисида сохта квитанцияларни тақдим қилгани маълум бўлди. Яъни банк ходимининг фуқароларнинг 20,1 миллион сўм маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА